Хулқ-атвор

02:42 / 04.05.2022 | Мохим | 286

Ассалому алайкум Одинахон опа! Хулқим яхши эмас бундан куп азият чекаман. Жуда таъсирчанман. Тез асабийлашаман, жахлим чикади, хафа буламан. Ота-онам, опам мендан куп хафа булишади. Улар мени доим танкид килгандек туюлаверади роса хафа буламан. Доим хулкинг ёмон дейишади, мен узимни ислох килишга уриняпман аммо кулимдан келмаяпти, узимни иродасиз хис киляпман. Ишда хам, укишда хам, хатто оиламда хам узимни омадсиз, фойдасиз хис киляпман. Тез-тез тушкунликка тушяпман хаёлимда доим негатив фикрлар айланяпти. Мени танкид килишганда тез жахлим чикиб гапларим билан оиламдагиларни хафа киляпман. Бу холатда кандай йул тутай, узимни кандай килиб ислох килай? Илтимос тугри йул курсатинг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох рози булсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Оила аъзоларингиз сиздан норози бўлган ҳолатларни эслангда бир дафтар тутиб ўша салбий сифатларингизни дафтарнинг чап тарафига ёзиб чиқинг. Ўнг тарафига эса шу сифатларнинг антонимини, яъни тескарисини, ижобий сифатларни ёзиб чиқинг. Сўнг яхшилаб идрок қилиб кўринг. Ана шу ижобий сифатларга эга одам сиздек ўша вазиятларга тушса ўзини қандай тутган бўлар эди? Оила аъзоларингизга нисбатан муомала қилганида ўзини қандай тутган бўлар эди, қандай муносабат қилар эди, қандай сўзларни ишлатган бўлар эди? Тасаввурларингизга эрк берингда сўнг ҳаёлингизга келганини дафтарингизга ёзиб чиқинг. Яна ўша ҳолатлар такрорланганида энди ўзингизни қандай тутиш кераклигини билиб оласиз. Валлоҳу аълам.