Ассалому алайкум! Мен росса туну кун ибодат қигим келади ўзим мактабда ишлайман ўқитувчиман уйда экан кунларим қуръон ёдласам дейман тахажжуд намоз қолдирмай ўқийчи дейман бироқ мактабдан келиб пешин намозини ўқиб бўлиб шунақа ухлагим келиб ухлаб қоламан кейин туриб ош овқат мол жонга харакат шу бн хуфтон аранг хуфтонни ўқиб бўлиб ухлаб қоламан. Эрталаб зўрғатдан уйғонаман кўзимни очгим кемайди баъзан бомдодга хам ухлаб қоламиз. Хўжайиним тур деб чиқиб кетади ховлига. Қишлоқда яшагимиз боис ховли ишлага чиқиб кетади хўжайиним. Шунга кўп ўйланаман нима қилсам уйқум сергак бўларкин намозларда ибодатларда кўпроқ бўлишни хохлайман лекин уйқу мени енгиб кетяпти. Илтимос нима қилсам бўлади жавоб учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзига муқарраблардан қилсин сизни, гўзал ниятларингизга эриштирсин.
Бунинг учун маьнавий тарафдан қалбингизда маърифатуллоҳ хосил бўлиши керак, Аллоҳга чин ошиқ бўлишингиз керак! Факат хохиш- истакларнинг узи камлик килади , уларни амалга ошириш учун юкори химмат ва ижтиход килиш лозим булади . Уйкуни озайтирувчи ташки ва ички омилларга эьтиборингизни каратишингиз керак :
1. Ички омиллар : ироданигизни кулга олиб ,шахсий интизомни ,уз - узингизни кузатиб боришни йулга куйинг , унинг куринишлари турлича булиши мумкин , масалан кундалик дафтар тутиб , унга килишингиз лозим булган ишларингизни соати ва ададини ручкада ёзиб чикинг , буни визуализация хам дейилади , яьни рухшунослар шуни тажриба килишганки , инсон олдига аник бир максад куйса ва уни куз олдида шакллантирса , аник ёзув шаклига утказса еки куринишини тасаввур килса , мия шу нарсани албатта амалга оширишим керак экан деб карор кабул килар ва уни амалга ошиши осонрок булар экан ! Демак факат орзу килишни узи кифоя эмас , биринчи кадамни амалга ошириш керак ! Демак , тайм- менеджментни йулга куясиз : вактингиз ва амалга оширадиган ишларингизни аник шаклда режалайсиз ва унга катьий риоя киласиз ( режангизда тунги ибодат ва калб тарбияси учун вакт ажратилган булиши шарт ) ,кундалигингизга режангизда амалга оширолган ишингизни рупарасига плюс аломатини куйиб ,бажаролмаганингизга "- " аломатини куйиб боринг . Шунда уз- узидан бир неча кун утиб " +" ларингизни купайтиришга рагбат ,минусларингиздан уялиш хисси пайдо була боради .
2. Режангиздаги илм- маьрифат учун ажратган соатингизни зинхор бошка ишларга бушатмаслигингиз керак! Маьрифатуллох, ва зикр- дуоларни йулга куйишингиз керак . Аллох,ни яхши таниган инсон ундан гафлатда була олмайди ,унинг зикрисиз ,Унинг ибодатисиз узини нокис хис кила бошлайди . Аллох,нинг исм - сифатларини урганинг ,бу Аллох,ни купрок танишингизга ва Уни барча приоритетларингиздан аввал куя олишингизга восита булади ( Асмаул хуснани маьнолари билан тушунтирилган китоблар юртимизда бисёр. Масалан Мулла Алиюл Корийнинг" Исми Аьзам" китоблари , Имом Нававийнинг " Ал Азкор" китоблари) .
3. Агар зикрлар учун вактингиз оз булса уй ишларини бажариб туриб хам еки ишхонангизга кета туриб еки кайтишингизда зикрларни адо килишингиз мумкин ( хозирда кичиккина , бармокка такилувчи узук шаклли электрон тасбех,ларнинг турли хиллари чикиб кетган ).
4. Ташки омиллардан булмиш саломатлигингизни текширтиринг . Серуйкуликка сабабчи касалликлардан камконлик , гипотония , гипотиреоз , микроэлементлардан магний , цинк, витамин Д етишмовчилиги ,гиповитаминоз , сомнопатиялар , депрессия , жигар касалликлари , етишмовчилиги , буйрак етишмовчилиги кабиларни истисно килиш керак булади. Тахлиллардан асосийлари сифатида коннинг ва пешобнинг умумий тахлили, биохимик курсатгичлар ( АЛТ, АСТ ,билирубин, кондаги канд микдори , мочевина ва креатинин , кондаги витамин Д микдори, бир йилда 1 марта булса хам упканинг флюрографияси , ЭКГ текшируви ва курсатма асосида бошка тахлилларни таькидлаб утаман . Оилавий поликлиникангизга мурожаат килиб шу тахлилларни топширинг.
Шифокор сифатида шуни айта оламанки , деярли 100 % ахолимизда магний танкислиги мавжуд ,шу сабабли Магнерот еки Магне В 6 препаратларидан муносибини истеьмол килишни одат килишингиз максадга мувофик.
5. Бомдодга ва тахажжудга уйгонишга кийналсангиз токи турмагунингизгача куймайдиган даражада хар 5-10 минутда жиринглайдиган килиб телефонингиздаги будильнигингизни еки оддий будильникни созлаб ётогингиздан сал узокрокка куйиб куйинг ,токи урнингиздан туриб бориб уни учириб куйишингиз ва кайта етиб олишингиз эхтимоли камайиши, бироз уйкунгиз учиши учун.
6. Ота- онангиз хает булишса уларга купрок хизмат килиб, дуоларини олинг ва айнан дуоларида сизни Аллох, узига мукарраб килиши ,суйган бандаларидан килишини сурашларини илтимос килинг .Зеро уларнинг дуолари мустажоб . Узингиз хам Аллох,га чин ихлос билан узингиз хакингизда дуо килинг . Аллох,га дуо + харакатнинг самараси ин шаа Аллох, муваффакият эканини унутманг .
Валлоҳу аълам!