Ассалому алайкум! Ҳозирда баъзи сотув бўйича траининг ларда ўргатилаётгандек сотувчининг қийин вазиятидан фойдаланиб олинаётган махсулотни нархини пастга келишиш мумкинми? Раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Бу мусулмонлик ахлоқига тўғри келмайди. Бир одамни муҳтожлигидан фойдаланиб уни молини пастга уриб арзонга олиб, сотаётганда қимматга сотиш жоиз эмас. Муҳтожни ҳолатидан фойдаланиб арзонга сотиб олишдан ҳаё қилиш керак. Валлоҳу аълам!