Гинекологик текширув

02:52 / 08.06.2022 | Zulayho | 549
Ассалому алайкум!
Айнан шу масаладаги савол йўқ экан. Биз яшайдиган жойда ҳомиладорлик текшируви ички (трансвагинал) УЗИ орқали бўлар экан. Бир танишим ғусл қилиш керак деяптилар. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Бу ҳолатнинг ҳукми нима бўлади?
1) таҳоратни бузадими ( баъзан кўрикдан сўнг ажралма келади, баъзан йўқ)?
2) ғуслни вожиб қиладими?
3) рўза очиладими? ( киритишдан олдин аппаратга гел суртилар экан)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл вожиб бўлмайди. Ичидан ажралма келса таҳорат қилинади. Нам ва ҳўл нарса қинга кирса рўза очилади. Валлоҳу аълам!