Паст эшитиш

13:43 / 07.05.2022 | Ummiy Abdulloh | 559

Ассалому алайкум! Мени ўтган йили 36-37ҳафтадаги ҳомилам юраги то‘хтаб қолиб туғдириб олишганди бу йили яна туг‘дим 3соат яшади ҳолос сабаби жигари билан юраги котта бо‘п кетибди о‘пкасини эзиб қо‘йибди. Мани қон гуруҳим-2 экан до‘кторлар шунга шунақа бо‘лган дейишди. Иккита фарзандим бор оллоҳга шукур лекин иккаласини ҳам эшитиши паст сурдологга боридик ҳар ҳил муолажалар қилдик лекин фойдаси бо‘лмаяпти грипп бўлганда яна ҳам пасайиб кетади. Саволим шу болларимни эштиши пастлиги қоним минуслиги сабабмикан қайси шифокорга ко‘рсатишим керак болларимни. Яна фарзандли бо‘лоламанми хўжайинимни қон гуруҳларини билмиман

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Резус  омил (Rh  омил), шунингдек, қон гуруҳи, қон ҳужайралари юзасида махсус оқсиллар (асосий антиген  Д,  C, д, с каби номланувчи  оксиллар) дир.  Агар бу оқсиллар мавжуд бўлмаса, у ҳолда Резус манфий кон  ҳисобланади. Агар мавжуд булса , Резус мусбат кон хисобланади.
Инсон қонининг ма'лум бир резус тизимига тегишлилиги ирсий булади ва ҳаёт давомида ўзгармайди.
Резус -манфий  она ва Резус -мусбат отадан тугиладиган  боланинг  Резус-мусбат омилига эга бўлиши эҳтимоли бор. Бундай ҳолда, хомиладор она ва хомила орасида резус коньфликт  бўлади.  Мутахассиснинг та'кидлашича, биринчи ҳомиладорлик пайтида у одатда унчалик фаол намоён бўлмайди, лекин иккинчи туғилишда коньфликт эҳтимоли юқори, чунки Резус-манфий онанинг қонида антикорлар бўлиши мумкин. Резус конфликтнинг ножуя таьсирлар болада куйидагича касалликлар куринишида намоен булиши мумкин :
- Хомила тушиши ;
- Истиско , шиш ;
- Хомилада эшитиш , бош мия фаолияти ва нутк бузилишлари .
  Мана шу каби нохуш холатлар юзага келмаслиги учун хомилар аёл уз вактида гинекологик маслахатхонага руйхатга туриб , махсус тестларни уз вактида топшириб туриши ва нормадан ошик антителолар аникланса уни бартараф киладиган махсус дори воситалари ва вакцинани олиши керак !
Сизда иккала фарзандингизда хам эшитиш муаммолари борлиги хомиладорлик пайтингизда тегишли давони уз вактида ололмаганингиздан деб гумон килдим .
Она ва ҳомиланинг қонида Резус омилининг мослиги хомиладорликнинг кейинги тўққиз ойига та'сир қилади.  Ҳомиладорлик даврида Резус омилини аниқлаш учун таҳлил хомиладорлик буйича рўйхатдан ўтиш пайтида  белгиланади.
Ҳомиладорликнинг саккизинчи ойига қадар шифокор ҳар ой антикор тестини ўтказади.  32-ҳафтадан бошлаб ўрганиш ойига икки марта, 36-ҳафтадан бошлаб эса ҳар ҳафта ўтказилади.  Бу  Резус-можаросининг бошланишини аниқлаш ва туғилгандан кейин онанинг антикорларини боғлаш учун махсус антикорларни ўз ичига олган махсус анти-резус иммуноглобулинини юбориш имконини беради. Уйлашимча сиз ана шундай иммуноглобулинни олмаган булсангиз керак .
  Фарзандларингиздаги эшитиш сустлиги резус -конфликтни бартараф этилмаганлиги окибати  булиши эхтимоли бор . Улар доимий  сурдолог  назоратида булишлари керак .
Ин шаа Аллох, яна фарзандли булишингиз мумкин ,аммо хомиладор булишингиз биланок резус тестларга кон тахлилларини топшириб , то туккунингизгача мохир гинеколог маслахати асосида тавсияларига риоя килиб даволаниб туришингиз лозим булади . Шу билан бирга хомиладорликдан аввал  генетикка  хам мурожаат килишингиз максадга мувофик . Турмуш уртогингизнинг  кон гурух,и ахамиятли эмас .
Валлоҳу аълам!