Оила

23:34 / 07.05.2022 | Musaffal | 177

Ассалому алайкум! Кайнонам билан келишаолмайабман битта болам бор емизигли боламни менга бермайди емизишга зорга оламан бола корни очди деб ундайам рангни бузволади сораганм йокмиди, боламни согнб колябман уни еркалагм озим билан олиб йургм келади лекин менга бермайабди еримни хам худди шунака клади енди бирга колдикми деганда дарров ермни йонига чакрволади ерим билан хам орамни бузишга куп урнади, узмни кизлиг уймга кетб колгм келябди боламни олиб, кайнонамни килигларга чидолмаябман мен хозрги вазиятимда нима килшмни маслахат берасиз кандай йул тутай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизни хотиржам килишингиз керак. Фарзандингизнинг ташки кўринишини, қилиқларини, одатларини кайнонангизга ухшашини кайнонангизга таъкидлаб туринг. Шунда кайнонангиз хотиржам бўла бошлайди. Кайнонангиздан хафа бўлманг. Баъзида шундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу вазиятдан тўғри фойдаланинг. Фарзандингизга бераётган меҳри фарзандингизнинг келажаги учун жуда зарур. У катта бўлганида узига ишонган, мақсад сари интиладиган, адекват инсон булиши учун атрофида кайнонангиз каби унга меҳр берадиган одамлар куп бўлгани яхши. Валлоҳу аълам.