Хўжайиним мен билан гаплашмайдилар

14:22 / 09.05.2022 | Feruza Feruza | 291

Ассалому алайкум! Хўжайиним мен билан деярли гаплашмайдилар. Орада алоқамиз яхши, хеч қачон уришмаганмиз деярли. Аммо орамизда гаплашиб ўтирадиган мавзулар йўқ. Фақатгина мен болалар хақида, дарсларимда ўрганган мавзулар хақида сўзлаб бераман. Улар менга хечнарса гапириб бермайдилар. Дугоналарим бн тўйдан сўнг узоқлашиб кеттим хўжайнимни айтганини қилиб. Фарзанд тарбияси билан бўлиб уйдан чиқа олмайман хам. Хўжайнимни интизорлик билан кутсам улар эса чарчадим деб телефонда фильмлар кўрадилар. Нима маслахат берасиз? Аёл киши бўлганимга суҳбатлашишга эхтиёжим катта бўлса керак

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг психикаси ва эркак кишининг психикаси бир-бирига ўхшамас бутунлай бошқа-бошқа. Аёл киши кун бўйи биров билан гаплашмаса кечқурунга бориб    кайфияти бузилиб қолади. Сабаби аёл киши кун давомида 20 мингтадан 22 мингтагача сўз ишлатади. Мана шу сўзларни талаффуз қила олмаса асабийлашиб, тушкунликка тушиб қолади. Эркак киши эса бир кунда 6000-7000 та сўз ишлатади ва бу сўзларни ишхонасида, тирикчилик қилаётганида талаффуз қилиб бўлади. Кечқурун уйга келганида бирон сўз ифодалашга мадори қолмаган бўлади. Шу сабаб миқ этмай ўтираверади. Сиз турмуш ўртоғингизни тинч қўйиб опа-сингиллар, жиянлар, қариндошлар ёки дугоналар орттириб улар билан телефон орқали гаплашиб олишингиз мумкин. Турмуш ўртоғингизни табассум ила кутиб олиб, уйингизда тинчлик хотиржамлик муҳитини ҳосил қилиб беринг. Валлоҳу аълам.