Қўпол, беҳаё ҳазиллар

20:04 / 09.05.2022 | Durdona | 341

Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳ! Одинахон устоза сиздан насиҳат ва маслаҳатга муҳтожман! Турмуш õртоғим билан қандай муомала қилишни билмай қолияпман, у киши жуда ҳам ёмон (беҳаё) ҳазиллар қиладилар, Унча гапни ёзсам кõпайиб кетади , лекин баъзида жирканиб кетаман у ҳазилларидан, мен ҳам урушадиган (сõкинадиган) бõлиб қолияпман, бошқачаси кор қилмайди у кишига шу пайтгача тоқатим етгунича сабр қилиб келаётган эдим, яқинда фарзандли бõлдик Алҳамдулиллаҳ. Муҳаммад деб исм қõйдик! Хõжайиним болани ҳам бир нималар деб гапириб утирадилар , энди бунга тоқатим етмаяпти, ҳазиллари одамни қуйишқондан чиқариб юборади, болага бõлган муносабатларига ҳам жаҳлим чиқиб, õзимни тутолмай қолияпман! Бола ҳали 3 ойлик, хõжайиним õғил бола ҳеч нарса қилмайди деб қалтис ҳаракатлар қиладилар, болага тегинаверадилар йиғлатиб ғашига тегадилар, кõпинча болага яқинлашсалар, қõлларига олсалар бола йиғлайдиган бõлиб қолган. Устоза илтимос насиҳат қилинг! Хõжайиним сизни телеграмдаги каналингизни кузатиб борадилар, сизни жуда ҳам ҳурмат қиладилар! (қандай қилиб сизга боғлансам бõлади, мақсадим илм õрганиш)

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак киши аёл кишига нисбатан ўзи бироз қўполроқ бўлади. Ўғил болага шундай муомала қиладиган эркак бўлгани яхши. Сиз эркак киши ва аёл кишининг психологиясини ўрганиб чиқишингиз керак. Ўғлингизга юмшоқ муносабат ҳам керак бу муносабатни сиз орқали олади. Чунки бу муносабатингиз орқали ўз турмуш ўртоғига, қиз фарзандларига, сизга ва бошқа аёлларга нисбатан муносабат қилишига керак бўладиё. Аммо у ўғил бола келажакда жамиятга қўшилганида барча одамлар юмшоқ муносабат қилавермайдилар. Тирикчилик қиламан деб эркакларга аралашганида ўғлингизга ҳеч ким сиз бўлган муносабатда бўлмайди. Тирикчилик вақтида ҳар хил қўполликлар, ҳурматсизликлар, ёмон муносабатлар қилинганда улардан ўзини муҳофаза қилишни эплаши керак. Айнан отасининг ўғлингизга қилаётган муносабати ўша вақтда қўл келади. Ер юзида нечта одам бор бўлса характер ва психиканинг ҳам шунча турлари мавжуддир. Болалар ҳар турлик одамларни кўриб улғайишлари керак. Валлоҳу аълам.