Ассалому алайкум! Ассалому алайкум. Менга бир солиҳ йигит совчи қуйдиряпти. Йигитни ҳамма томонлари маъқул келяпти, лекин қўшхотинликни оқлаётгани маъқул келмаяпти. Алҳамдулиллаҳ намозда ва ҳижобдаман. Мен ҳақиқий солиҳ инсон қўшхотинликда адолат қилиши қийин десамда ўз фикрида турибди. Табиийки мен бу ҳолатда кўриб билиб туриб ўзимни ўтда ташлолмайман. Чунки, ҳозирги даврда ҳар томонлама навсни қули бўлганлар, пайғамбаримиз с.а.в даврларига нисбатан жуда кўп. Қўшхотинликда уларни даврларидагидек муносабат ва адолат қилишолмайди. Ҳақиқий муслим адолатсизликдан қабрдан яримта бўлиб тирилишини ўйласа биттасига қаноат қилади дедим. Лекин бу гапимга сукут сақлади. ИншаАллоҳ мен бир муслима сифатида, ўз эри олдидаги вазифаларни тўлиқ бажарсам ёки бажаришга ҳаракат қилсам ҳам 2 чисини олишга хақлими? Шу ҳолатда ҳам турмушга жимгина чиқаверайми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ҳақли. Сиз истихора қилиб кўринг. Уни кейинчалик бу фикрдан қайтиб қолиши ҳам бор. Валлоҳу аълам!