Махр тўғрисида

03:37 / 17.06.2022 | Фарангиз | 389

Ассалому алайкум! турмуш қурганимга 2.5 йил бўлди турмуш ўртоғим бугунги кунга қадар маҳрни олиб бермадилар уни эслатиб туришим шартми имконим бўлиши билан олиб бераман дийдилар махрсиз яшашимиз зино бўлмайдими махрдан вос кечсам бўладими. бўлмаса ўзгартирсам жаво учун рахмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қачон бўлса ҳам бериши жоиз, тезлатгани афзал. У қарз каби нарсадир. Усиз зино бўлмайди. Кечишингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!