Эътиқод

02:43 / 18.06.2022 | Хуршидабону | 320
Ассалому алайкум! Мени анчадан бери ойлантирадиган ВА гувоҳи Болганимда ич ичимдан қийнайдиган ҳолталар юзага келади ҳаётимизда,.. нимага ёши катта аёллар бувиларимиз бундай қилишади? Масалан , машинага отирганда довуд пирим асрасин Деб дуо қилиш, темирчилар пирига атаб ҳолватар Тарқатиш,кинначиларга пул бериб ёйдирса назардан Кўз тегишидан қутилишга ишониш, кимнингдир арвоҳи урсин Деб шундай болишига ишониш , ва Аллоҳ осмонда кориб турибди дейишади, уларга буларни ҳаммаси нотогри эканини тушинтириш жудА қийин, конглим сезади дейишнинг ози етарлимас, ота боболаримиз ҳаммаси шу ишларни қилиб кеган. Дейишади, Шу аёлларга бу одатларидан кечишлари учун , фикрларини тогрилаш учун нима қилиш керАк?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан. Бизда инсонларни диндан, диний тушунчилардан маҳрум қилиш учун анча ҳаракат қилинган. Инсонларнинг ақидаси ва мафкураси яхшигина бузилган. Қолаверса катта ёшдаги инсонларга бирор нарсани тушунтириш, уларни ўзгартириш мушкул иш. Аллоҳ ҳидоят берсин. Валлоҳу аълам!