Ассалому алайкум! Аллоҳим сизлардан рози бўлсин!Менинг бувижоним ёшлари 80дан ошган, намоз ўқиганларида баъзан бўйинлари очиқ, баъзан хатто оёқларининг болдирларигача очиқ холда намоз ўқиётганларига кўзим тушади.Мен авратиз очилиб қолаяпти намоз ўқиганизда деб айтсам ман қариб қолганман хеч нима қилмайди дегандек қилдилар.
Роса қидириб жавоб тополмадим хатто Зикр ахлидан сўрангдан хам.Аврат масаласи қариб қолганда , масалан кафтлар, тўпиқ ва шунга ўхшаш сал очилиб қоладиган жойларга тегишли эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ёшнинг аҳамияти йўқ. авратларни ёпиш керак. Бирор бир аъзонинг чорагидан ками очилса у афвдир. Чорак ва ундан кўпи очилса аврат ёпилмаган ва у билан қилинган ибодат қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам!