Итларни узоққа ташлаб келса гуноҳми

20:33 / 20.06.2022 | Hasanov Bunyod | 417
Ассалому алайкум! Уйимда 2 та кучукчалар бор(ит болалари) уларни боқишимизга етарли сабаб йўқ.боқишниям истамаймиз.ит боқиш ҳукмини,ит ҳақида билмай олиб келгандим.энди у ҳақида билганимдан кейин нима қилишни билмаяпман.узоқроққа ташлаб келсам бўладими(бўйлари паст 4,5 ойлик).кўчада юриган безори итларни олиб юрийдиганлар ёш кучукчаларни олмаймиз деган эканлар дадамга уларга берайлик десак.тезроқ уйимдан йўқ қилишни истайман маслаҳат беринглар тезроқ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа миллат бўлган ит боқувчилар, ит сотувчилар ва итларни сақлаб турадиганларга беришингиз, шунингдек қаердан олган бўлсангиз ўша ерга қайтаришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!