Дам солиш

22:14 / 07.07.2022 | No Name | 341
Ассалому алайкум! К,айнонам бизни укитиб дам солдириб келамиз деб бир хонадонга олиб борди, у ерда бир домла сураларни ук,иб утираркан, лекн дам солиш учун фойдаланадган суралар эмасди, к,айнонам сувга хам дам солдириб олдим дели, бу к,анчалик жоиз динимизда. Сунг домла к,изимни сочини кал килиб зайтун суриш керак деб кандайдир аломатни айтибди к,айнонамга, динда шу нарсалар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни яна яхшироқ текшириш керак. Шубҳаси бор ишни тарк қилиб турилади. Зайтунни муолажа деб тавсия қилган бўлса тиббий маънода жоиздир. Валлоҳу аълам!