Узрли ҳолатда тутилмаган рўза қарзга кирадими?

21:58 / 07.07.2022 | Tursunova M | 377

Ассаламу алекум ҳурматли устозамиз! Муқаддас Ойлар Мустажоб Дуолар китобида рамазон ойида аёл киши узрли бўлип қолса тутолмай қолган розасини ғусл қилгандан кн тутишга мажбур болмиди дган жумлани ўқигандм яъни шу маънода ёзилганди. Яқинда (рўзадан кн) қариндоwла бн еғинда wу мавзуда гаплаwилганда овсинларим узрли боганимдиги қарз розами тутб бериwим кк дибқолиwди ман юқоридиги гапи этсам у китобдиги кўп гапла нотўри дийишди. Илтимос шу масала бойича ойдинлик киритиб берин. Жавоби ун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози босин☺️

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда бу китобга суянилмайди. Аммо сиз келтирган масала бўйича аёл киши ҳайз ва нифос сабабли тута олмаган рўзалари қарзини бошқа кунлари тутиб бериши шарт. Валлоҳу аълам!