Ассалому алайкум! Устозлар.Мен оилалиман 3 ойлик чакалогим бор.Кайнонам унча чакалогим борлиги учун ишларимга карашмайди,кечкурун бн чакалог бн ухлолмай чиксам сахарда тур деб талаб киладилар лекин умуман холим булмай колади ухлаб коламан чунки чарчаб уйкуга туймай колганим учун холсиз булиб колябман кундан кунга.Кизимни уйкуси алмашиб хам колади кечаси купинча ухламайди.Неварасига карамайдиларда иш унча килмаяпсан дейди эрталабдан турмайсан дейди. Лекин мен умуман эринчогликдан килмайман. Ичлари умуман ачимайди.Агар караб турсалар ишимни кила оламанку.Намоз хам укиб олай десам тезрок булогай тезрок укигин деб айтадилар.Угилларига мени гапириб йук гапирмадим деб йолгон гапирадилар.Битта кайнисинглим бор шу хам келиб кайнонамга нималардур деб гапирадилар кейин бизларга гапирадилар.Жуда кундан кунга асабий булиб колябман.Сизларга айтгим келди.Бизлар 2та овсин булиб турамиз овсиним уйга хужайинлик килаверади нимадур иш килсам бунака килинг бунака килманг деб гапиради мен куркиб кайнонамга хам овсинимга хам гапиролмаслик тугриси сабр косам тулаябди.Кейин нима килишни билмай ичкарида хужайнимга йиглаб дардим айтаман эрим хам сабр килгин дейди.Лекин сабрни хам охири борку.Агар ноурин гапирган булсам узур сурайман лекин ростини гапирябман.Сизларга мурожат килдим кимга айтишим билмай.Лекин бошкаларни кайнонаси ишларига чакалоги бор келинларига карашадилар шуларни куриб бошкача буламан.Неварасига карамай иш килмаяпсан деб гапириши тугриси асабим чикади.Нима маслахат берасизлар?Кандай йул тутсам шу динимизга хос булади ?Жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳозирда оғир кунларни бошингиздан ўтказяпсиз. Туғруқдан кейинг стресс ҳолати ҳам бор. Шу сабабли атрофдагиларнинг заррача нохуш амаллари сизга жуда ҳам катта муаммо бўлиб кўринади. Бироз сабр қилиб турсангиз, уйқусизликка ҳаётингизнинг тартиби ўзгариб кетганига организмингизда мослашиш ҳолати ҳосил бўла бошлаши билан бу муаммоларга деярли эътибор қилмай қўясиз. Бу вазиятни янада енгиллаштириш учун фарзандингиз билан тез-тез сайрга чиқиб кўпроқ пиёда юришингиз керак. Қайнонангизга шифокор болани тоза ҳавода сайр қилдиришимни тайинлаган деб айтсангиз бўлади. Қайнонангизнинг феълига келсак ундан меҳрибонликни талаб қилишингиз нотўғри. Баъзи қайноналар меҳрибонлик қилиб невараларини парваришлашда ёрдам берадилар. Бундай қилишига сабаб у каби қайноналарнинг тарбияловчилари шу ишни қилганликларини кўрганлар. Сизнинг қайнонангизга эҳтимол фарзанд тарбияси ва парваришланишида ҳеч ким қарашмаган бўлса керак. Эҳтимол шу сабаб у ҳам қарашиш кераклигини фаҳмламаса керак. Ўзида йўқ нарсани ундан талаб қилиш нотўғри. Сабр қилинг. Бу амалаларингиз эвазига қанчадан-қанча савоб амалларни топасиз. Валлоҳу аълам.