Ишга бормай ойлик маош олиш

01:56 / 09.07.2022 | Zulfiya | 363
Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рози булсин. Хужайнимлар хусусий корхонада ишлайдилар. Иш жойлари иш бермайди, лекин ойлик маош беришади. Бу холатга анча булди. Утган йили хам бошликларига иш беринг деганларида, иш булса берамиз. Хозирча вазият шу деган. Лекин мана 1 йилдирки, хали хам тайинли вазифа бермайди. Хужайним бир бир бориб турадилар. Лекин тайинли вазифа йук. Хужайним узлари хам домлалардан сураганларида иш берувчи томон рози булса жоиз, сиз сабабини килиб ора орада бориб турсангиз булди дейишган. Лекин менга бу холат кунглимни гаш килмокда. Чунки бир неча йиллардан буён шу холат. Хужайнимлар янги иш чикиши билан бушайман дейдилар, лекин янги иш хам чикмаяпти. Мен уларга ишдан бушаб кейин иш кидирганингиз тугри булса керак дедим. Улар ишдан бушасам сизларни кандай бокаман дейди. Мен Аллохга таваккал килайлик. Бу ишга хам 1-2 мартагина бориб, тайинли вазифа бажармай ойлик олганингиз тугримас дедим. Шу масала буйича нима дейсизлар. Шу холатда давом этаверсинларми, ёки бу ишдан бушаганлари тугрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ойлик нима учун берилаётганини суриштириш керак. Ҳеч ким бекорга ойлик бермайди. Эрингиздан балки бирор мақсадда фойдаланишаётгандир. Агар иш берувчи тараф рози бўлиб бераётган бўлса олиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!