Тўйи куни бўяниш мумкинми?

01:55 / 09.07.2022 | Jahongir | 456
Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракатуҳ яхшимисиз. Мен ҳижобман, қўлимдан келганича ҳижобнинг амалига тўлиқ риоя қилишга ҳаракат қиламан аммо яқинда турмушга чиқаман ва мени қийнаётган нарса тўй куни қиз бола салонга киради ва келин койлак ҳамда макияж қилади. Бу қанчалик тогри, мен боянмайман лекин тойим куни боянсам бу учун менга гуноҳ ёзиладими? Илтимос шу ҳақида толиқроқ малумот беринг. Агар гуноҳ болса унда мен боянмасликни афзал кораман Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўянишнинг ўзи гуноҳ эмас. Аммо бўяниб номаҳрамга кўриниш гуноҳдир. Номаҳрамга кўринмасангиз, бўянишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!