Ассалому алайкум! Биласизми мени ёшлигимдан онамлар кооп уришиб қарғайверардилар тўғри ақлли яхши фарзанд бўлмаганман ёшлигимда бир нималарга ақлим етмаса хато қилсам қилмасам жаҳлдор эди буни ўша вақтта тушунмасдим катта ҳаётта акаларимга нисбатан жуда ёмон қийналдим оилавий зулм остида қолиб кеттим онам кейин буни мени кооп қарғаганларимдан деб афсусланди чунки бошқа акаларимни ҳамма томонлама омадли бахтли ҳаётлари бор эди менда эса фақат озор келарди камига мени онамлар илоё худди ўзингдай қиз туғгин дерди бу гаплари ўша вақтта ҳам юрагимга зилдай оғир келарди. Ва ўзимга ўзим мен унақа она бўлмайман ўғил қиз деб айирмайман деб йиғлаганларим эсимда. Аммо ҳаётни қарангки онамни ёшига етмасимдан уларни айнан такроклаяпман бошқача психика дунёқараш йўқ менда бошқа дастурни излаб изланиб психологик дарслар олиб ҳам барибир шунақаман жеркиб ташлайдиган бақириб юборадиган оғзидан қарғиш тушмай қолган она бўлдим бунга сабаб эса зулм кўрганим сабр қилишим керак экан деб эримни оиласида оёқости бўганимдан калтаклаб ташлашса ҳам эрталаб туриб ишларимни қилиб юрурардим. Роббимиз Аллоҳнинг ҳеч бир иаҳи беҳикмат бўлмаган буни ҳикмати шу эдики мен онажонимни тушунишим қай даражада озорланганлигини ҳис қилишим керак бўлган деб ўйладим. Чунки онам мендан кўра оғирроқ ҳаётга учрагандилар буни тушундим 10 йиллик азоб уқубаттан сўнг албатта ибодатга қаттиқ киришиб ҳаётим 2 йилда изига тушиб кетган ҳозирда Айни дамда 3 нафар қизим 1 ўғлим бор мен оиламда худди онамдай аёлга айланиб қоляпман айниқса катта қизимга муомаламда сезаман буни онам ўша вақтта ҳаётни аччиқ зулмидан ёхут шундай тарбия кўрганларидан менга шунақа муносабатта бўлганларини тушунаман улардан зиғирча хафа эмасман мени ўйлантирган нарса қизларим ҳаётта мендай қийналмаслигини хохлайман. Энди мени қийнаётган савол шу қарғаб уришавериш ишонч билдирмаслик қиз бўлсин ўғил бўлсин ҳаёттаги ўрнини қанчалик белгилаб беради. Аллоҳ рози бўлсин жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ваалайкум ассалом. Болаларнинг тарбияси ниҳоятда нозик масала. Ота-она бўлишдан аввал одам етук инсон бўлиши зарур. Шунда етук инсонни улгайтиради. Сизнинг ҳолатингизда эса ҳаётингизни тўғри таҳлил қилганингиз жуда катта иш ва таҳсинга сазовордир. Энди бошингиздан ўтган бу ҳолатни фарзандларингизда такрорламасликка ният қилинг.Юқоридагидек муносабат қилсангиз ўғил бола ўзига ишончсиз, дангаса, мақсадсиз, шижоатсиз, иши юришавермайдиган бўлиб қолиши мумкин. Қиз бола эса барчадан дакки эшитиб ҳаммадан хафа бўлаверадиган бўлиб қолиши мумкин. Яъни берган тарбиянгиз ва муносабатингизга яраша муносабатни топадилар. Ҳурматини жойига қўйиб шахс деб қабул қилган ҳолда муносабат қилсангиз атрофдагилар ҳам фарзндларингизга шундай муносабатлар қиладилар. Сизнинг қилган яхши муносабатингиз сабаб қиз бола турмушга чиққач турмуш ўртоғи ва қайнонаси унинг ҳурматини қиладилар, қадрлайдилар, эзозлайдилар. Ўғил бола ҳам ўқиган ишлаган жойида, жамият ичида обрўлик инсон бўлади иншааллоҳ. Боланинг ўзига бўлган ишончини аслида она боланинг илк болалигиданоқ ўз муносабати билан барпо қилиб беради. Шунинг учун ўзингизнинг асабингизни тинчлантирган ҳолда болаларингизни шахс деб қабул қилиб ҳурмат қилиб муносабат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам.