Думғаза

19:15 / 09.06.2022 | Muslima | 1868

Ассалому алайкум! Саволим ҳам тиббиётга ҳам динга оид бўлгани учун илтимос Одина опа сиз ҳам ўқиб маслаҳат берсангиз дегандим. Мен 27 ёшдаман, турмушга чиққанман, 1 та қизим бор.(табиий йўл билан туққанман) Бундан 7 ой олдин думғаза (копчик) ни пастки қисмини қаттиқ ўткир жисмга йиқилиб синдириб қўйдим. МСКТ қилдирдим ва ташхисда: признаки артроза крестцово-подвздошного сочленения справа. Умеренный артроз тазобедренных суставов. Угловая деформация копчика (последствия перелома?) Деган ташхис қўйишди. Лечения олдим, лекин барибир кўп ўтириб қосам, кўп тикка турсам ўша соҳамда оғриқ безовта қилади. Саволим: яқинда Аллоҳ насиб қилса яна ҳомиладор бўлиш ниятидаман, ортопед, травмотолог ва акушер гинеколог врачар билан маслаҳатлашдим, ўзим туға оламанми ёки кесерва қилдиришим керакми десам аниқ бир гап айтолмаймиз дейишди. Ҳомиладорлик даври қанақа ўтишиниям аниқ билмимиз дейишди. Агар синган қисмини оператсия қилиб олдириб ташласам гуноҳ эмасми? Чунки қиёматда инсон қайта тирилганда думғазанинг пастки қисмидаги суякдан тирилар эканку?!

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Авваламбор муваффакиятли хомиладорлик ва енгил тугрук тилайман!  Агар думгазанинг синган кисми  соглигингизга , тугрук жараенига халал берса , огрик безовта килаверса ,олдирсангиз булади сабаби сиз жозибадорлик учун операция килдирмаяпсиз ,балки касаллик асорати туфайли мажбур булаяпсиз . Шу билан бирга уша думгаза суягингизни операциядан сунг узингизга топширишларини олдиндан тайинлаб куйишингиз ( одатда хирурглар уни ташлаб юборишади еки укув максадида ишлатилиши мумкин )  ва вакти соати келиб дунедан утганингизда узингиз билан бирга куйишларини олдиндан васият килиб куйишингиз мумкин . Шунда иккала максадингиз хосил булади ин шаа Аллох, . Валлоҳу аълам!