Қиз боланинг розилиги

00:22 / 30.06.2022 | Saddam | 452
Ассалому алайкум!
Қизболани узатиш ҳақида сўрамоқчи эдим, қизим 20-ёшга кирди, алҳамдулиллаҳ ибодатда тақвода, ўзига мос йигитдан совчи келди уларни яхши таниймиз оиласи оиламизга мос, қизим ҳам у оилага ва у болага ижобий муносабатда, қалбида илиқлик бор, фақат ундан розилик сўраганимизда ҳали вақт бор, ёшман деб розилик бермаяпти, сўраганимиз сайин орқага тортиб қоляпти, бундай ҳолатда биз ота оналар қандай йўл тутайлик, қизбола сабабсиз никоҳни чузаверса шариатимиз нима дейди, бироз шу ҳақида насиҳат ёки тавсия берсангиз олдиндан раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сабабини аниқлаштириш керак. Модом истаги бўлса, вояга етганидан кейин турмуш вақти келганини, унинг эрта кечи бўлмаслиги, билакс хайрли ишларни тезлатиш кераклигини айтиб насиҳат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!