Ассалому алайкум! Турмуш ўртогим билан урушиб қолгандик. Ҳозир отамнинг уйидаман. Бир қарор қилгунимча кўзимга кўринмай тур деган. Лекин бу ёқда қариндошларим бундан бехабар. Жуда кўпчилик турмуш ўртогимиз яхшими, қачон кетасизлар шунга ўхшаш кўп саволлар беришади. Шунда нима дейишим керак? ( турмуш ўртогим билан гаплашмаганимиз учун ҳолати қандайлигини, қаердалигини билмайман масалан) Ҳаммасига бўлган воқеани айтгим келмайди, ота онам ҳам ташқарига чиқаришни хоҳлашмайди бу масалани, лекин жавоб берай десам ёлгон аралашиб кетиши мумкин? 2. Шунақа ҳолда ота онамизга болган воқеани айтишимиз табиий, бўлган воқеани гапириб берсак кимдирнинг қилган ёмон ёки нотогри иши очилиб қолади. Бу гийбат бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Муолажа учун келганман, десангиз ёлғон бўлмайди, ҳақиқатда ҳолатни тўғрилаш учун келгансиз. Иш ҳаракат ҳақида гапирилса ғийбат бўлмайди. Валлоҳу аълам!