Отага пул бериш

03:16 / 15.07.2022 | Дилдора | 319
Ассалому алайкум! Отам машина олмохчи эдилар. Уларга олиш учун карашмохчиман. Лекин аммаларим киз фарзанд отасига нима олиб берса хам харом булади отасига дб гапиршди шу гап бор гапми. Ман нима берсам хам отам учун харом буладими.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Отангизга берсангиз катта савоб бўлади. Валлоҳу аълам!