Ассалому алайкум! Хурматли устоз мен сизга бир аёл сифатида мурожаат қилмоқчиман. Оилада аёл киши эридан хардоим ширин гап эшитишга зор болиб менгаям яхши гапиринг мениям яхши коринг деб яшашга мажбурми? Эрини оиласида бахтли севимли ёр болиб яшашни орзу қилиб келган аёл доим гап эшитиб жеркишларига камситишларига чидаши мажбурми? Хар жанжаллашганда эри уни хайдаса бор кетавер сен билан яшамайман деса сенда конглим ёқ деса ҳам бир қизалогим бор деб сабр қилиб яшаган аёлга ҳам динимизда ажр борми? Аёл намозхон болса Қуръон тиловат қилсаю аммо шундай пайтларда ҳаётда яшашни хохламай қолса озини ҳам фарзандини ҳам ўлдиришни хохласа бу иш гуноҳи кабиралардан эканини билади лекин ота уйига боролмайди бу ерда яшаб кетишга ҳам кози етмайди шундай пайт қандай нажот топиши мумкин? Илтимос устоз бизни дуо қилинг Аллоҳ рози болсин.
– Ва алайкум ассалом! Биз кўпинча ҳақларимизни бошқалардан кутамиз, аммо ўзимиз қилишимиз керак бўлган бурчларимизни унутиб қўямиз. Агар бошқалардан кутиш ўрнига кўпроқ беришни ўйласак, жуда кўп муаммолар ҳал бўлиб кетарди. Валлоҳу аълам!