Виждоним қийналяпти

22:21 / 18.07.2022 | Fotima | 423
Ассалому алайкум! Аввало ёзганларимнинг кўплиги учун маъзур тутасиз. Қисқа қилиб қандай тушунтиришни билмадим. Маслаҳат оладиган илмли инсоним йўқ. Шунинг учун кўп вақтингизни олсам кетган вақтингизга рози бўлинг.
Савол беришдан олдин нималар бўлганини айтмоқчиман. Бир куни тўсатдан уйга совчилар келадиган бўлди. У оилани биз танимаймиз, лекин дадамни оналари яъни бувимнинг қандайдир танишлари экан у оила. Улар бизга яқин бўлмаган қишлоқдан эди, лекин бизни қишлоқда уларни қариндоши бор экан. Шулар тавсия қилишган экан бизни. йигит чет давлатга бориб ишлаб келаркан. Ўзбекистонга оз муддатга келган экан шу вақтда бир қиз топиб, унаштирув қилиб яна кетиши керак экан. Келишди, Ёшлар бир-бирини кўрсин деб йигит билан бирга келишибди. Мен йўқ кўришмайман десам ҳам, дадам фақат кўчада кўришмайди деб уйда бир хонага йигитни киригизиб юборишди. Ўша пайтдаги ҳолатда шу қадар ожиз эдимки қўл-оёғим фақат қалтирарди,
Кириши билан мен унга салом бердим у йигит алик олдида исмимни, ёшимни, қаерда ўқишимни шунга ўхшаш саволлар билан сухбатни бошлади. Мен ундан қандай қиз хоҳлайсиз десам у ота онамни хизматларини қилса бўлди деди. Мен унга шуни ўзи етадими бошқа ҳеч нима керакмасми десам ҳа шу етади деди ва яна намоз ўқиса бўлди деди. Ўзи ҳақида гапираркан қўполлигини, аччиқ бўлсада ҳақиқатни гапиришга одатланганини айтди. Ва менга ёқдингиз деди кейин чиқиб кетди, мен эса у чиқиб кетгунга қадар у йигитга бир маротаба ҳам қарамадим исмини ҳам сўрамадим. рақамимни олиб телефон қилди. Шунда мен айтдимки мен рози бўлмасамчи дедим у айтдики Агар сиз йўқ десангиз Аллоҳга қасам бир умр бу дунёдан тоқ ўтаман. Шунинг учун йўқ демасликка ҳаракат қилинг деган жавобни берди. Мен айтдим Унақа деманг биргина мени йўқ деган жавобим билан сиз бутун умр тоқ ўтмайсизку балки тақдирингизга бошқа инсон ёзилган бўлиши мумкин десам У айтдики мани кўнглим сизга тушди мен шу кунгача бирорта қиз билан гаплашмаганман ва бунақа туйғу менда бўлмаган сиз шундай қўрқиб қалтирар эдингизки мен ўзимни президентдай ҳис қилдим. Ҳатто менга қарамдингиз исмимни сўрамадингиз ҳам. Сиздан олдин уйдагилар топган бир қиз билан кўришганман лекин у билан сизни орангизда ер билан осмонча фарқ бор экан деди ва орада у йигитни йиғлаётганини сезиб қолдим Нега йиғлайсиз деб савол берганимда Аламимдан йиғлаяпман мен шу кунгача бировни омонатига хиёнат қилмадим. 18 ёшимда Аллоҳдан Шундай жуфти ҳалол берки ҳеч кимга ўхшамасин деб сўрагандим Нимага Аллоҳ энди сизни менга бермайди деб Аллоҳдан хафа бўлиб йиғлади. Аллоҳ билади ким кимга муносиблигини унақа Аллоҳга ёқмайдиган гапларни гапирманг десам Майли ёқмаса лекин мен вада бердим агар йўқ десангиз бир умр тоқ ўтаман. Бошқасига уйланган тақдиримда ҳам мен унга сизни ҳаёлиз билан қарайманми, у ҳам бир йил чидар 2 йил чидар охири портлайди у ҳам ажрашадиган бўлса уни ким олади ёши катта бирортаси оладими ота онасини қарғишига қоламанми кейин Икки кишини бахтсиз қилгандан кўра тоқ ўтиб ўзим бахтсиз бўлганим яхши мен айтганимни қиламан деди. Мен унга шарт қўйдим унаштирилгандан сўнг мен гаплашиб юрмайман бу шариатга ҳам тўгри келмайди. Лекин у айтдики унақа бўлмайди бир биримизни ўрганишимиз керак Бир кунда бир марта бўлса ҳам гаплашиб туришимиз керак деди лекин мени ниятим унақа эмасди. У йигитга турмушга чиқишимга онам умуман норози эдилар масофа узоқда ҳам танимаймиз деб қаршилик қилардилар. Эртаси куни йигит университетга ўқишимга борди. Мен Йўқ уйдагиларим узоққа беришмайди ҳам ҳозир турмушга чиқиш ниятим йўқ дедим. У мендан йўқ деган жавобни олиб тушкунликка тушди ва мен тоқ ўтарканманда деб мени ҳам ичимга ғашликни солди. Мен унга Нимага мен бутун умр виждон азобида юришим керакми шу йигит мен сабаб бир умр тоқ ўтяпти деб савол берганимда йўқ сиз айбдор бўлмайсиз мен ўзим айбдор бўламан ўшанда сизни кўргани бормаганимда шу ишлар бўлмасди деди.Мен қайта қайта такрорладим сиз ҳозир нима бўлишини кейин нима бўлишини ҳам билмайсиз фақат Аллоҳ билади. Аллоҳга ёқмайдиган гапни гапирманг дедим. У совға сифатида зам-зам суви, тасбеҳ ва қўл соатни олишимни илтимос қилди мен олмайман дедим, роса илтимос қилди кейин фақат бир шарт билан оламан тоқ ўтмайман уйланаман ва бахтли бўламан деб вада берасиз дедим у хоп деб вада берди. Лекин уйдагиларини яна жўнатишини агар шунда ҳам йўқ жавобини олса кейин тақдирга тан беришини айтди. Ҳоп дедиму ҳайрлашдим. Уйдагиларга сизлар йўқ десангиз бўлди шу билан қайтиб келишмайди агар бувим билан бобом бергин яхши оила дейишса берворманглар йўқ денглар мени кўнглим тортмаяпти дедим Дадам ҳоп ҳозир бермайман ўқишини битирса кимга насибаси қўшилган бўлса шунга бўлади дейман дедила ва мен ҳотиржам ўқишга кетдим ўқишдан қайтаётганимда онам йиғлаб телефон қилиб бувинг билан бобонг бериб юборишди даданг ҳам йўқ деёлмадилар нон синдиришди қизим дедилар. Уйга келдиму йиғидан ўзимни тўхтатолмадим. Мен силарга йўқ дегандимку қизим унамади демадингизми десам йигит томон қизингиз йигитни соатини оптику қиз розида деб дадамга роса ялинибти ёлворибди дадам ҳам қандай хоп деганларини билмай қолибтилар. Бир томонда онам важоҳатда суриштирмай беряпсиз узоқку яна бир маслаҳатлашайлик қизимдан мен аниғини билай демадингиз деб онам йиғлашдан тўхтамадилар Дадам Агар мен яшолмайман десанг мен йўқ қиламан дедилар Энди бўлар иш бўлибти мендан рози бўсангиз майли мен ҳам розиман дедиму лекин шундаям ҳеч кўнглим ёришмасди. Эртаси куни йигит яна ўқишга келди энди янги телефон ва узук олиб келибди. Бу сафар мен олмайман деб қаттиқ туриб олдим. Чунки берган соатингизни уйдагилариз қиз рози бўгани учун олган деб ўйлашибди. Мен сиздан шарт билан олганимни тушунтириб қўймапсизда дедим ва уларни қайтариб бермоқчи бўлдим лекин у олмади Кейин мен унга унаштирилиб гаплашиб юрмайман деган шартимни эслатдим лекин у кўнмасди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам номаҳрам аёл ва эркак ёлғиз қолса учинчи шериги шайтон бўлади деганлар десам одамни ўзига боғлиқ мен ўзимга жавоб бераман шайтон келмайди деди. Билмадим айнан шунинг учун ҳам кўнглим бўлмагандир. Эртаси куни дадам қизим йигит билан гаплашиб кўрдинг нима дейсан кўнглинг бўлмаса қайтарамиз ҳали ҳеч нима ҳал бўгани йўқ эртага яшолмасдан ажрашгандан кўра ҳозир иссиғида қайтарган яхши дедилар мен буни бир имконият деб ўйладим ва Мен сизга айтгандим кўнглим бўмаяпти мен Аллоҳдан оз бўлса ҳам диний илми бор инсонни сўраганман дедим ва соатни нима учун олганимни ҳаммасини тушунтирдим сўнг дадам бувим ва бобомни ёнларига бориб йигитни оиласига ҳам тушунтириб келдилар Йигит менга телефон қилиб биз яқинларга элон қилгандик ота онам нима деган одам бўлади энди деди мен унга тўгри тушунтиришга ҳаракат қилдим лекин у ота онамга шу кунни кўрсатгандан кўра ўзимни осиб ўлдирганим яхши деди. Мен Аллоҳдан қўрқинг дедим у эса бошқа илож қолдирмаяпсиз шу ишни қиганим яхши деди Дадамга йигит шунақа қиламан деяпти десам қўрқма агар иймони бўлса ўзини осмайди бундай иш қилмайди Бошқа телефонига жавоб берма йўқса муаммо кўпаяди яна шундай гаплар билан қўрқитиши мумкин дедилар У йигит тинмай телефон қилди жавоб бермадим хабар ёзибди Майли мен сиздан хафамасман ким билан бўлсангиз ҳам бахтли бўлинг деб. Мана шу ишлар 5 кун ичида бўлиб ўтди.
Мени қийнаётган нарса унаштируви бузилди деган гап эмас Аллоҳни тақдирига қарши чиқмадиммикин, отамни хафа қилмадиммикин
Бир инсонни дилини оғритиб қўймадиммикин, оиласидаги инсонлар мени ёмон кўриб қарғасачи ва шунга ўхшаш саволлар қийнаяпти. Ўйламайман дейману ҳаёлимдан кетмаяпти виждоним қийналяпти, мен нотўгри иш қилдимми? Кунглим тортмагани учун қайтаришим туғримиди?
Мен Аллоҳдан доим Аллони севадиган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрадиган ота онаси ва аёлини яхши кўриб фарзандларига чиройли исломий тарбия бероладиган менга Аллоҳни доим эслатиб турадиган билмаганимни ўргатадиган гуноҳга эмас савоб қилишга чақирадиган бир ҳайрли солиҳ кишини
сўраб келганман ва бундан кейин ҳам сўрайман. Балки мен ундай инсонга муносиб бўмаслигим мумкин лекин шундай бир инсон туфайли Роббимнинг раҳматига эришсам дейман. билмаганимни ўраганишим учун ҳам шундай инсон керак менга деб ўйлайман. Қандай тушунтирдим билмайман аммо узр сўрайман қисқа қилиб тушунтиролмадим
Аллоҳдан сўраяпман ҳолатимни ислоҳ қилишини фақат устоз сиздан ҳам маслаҳат олмоқчи эдим нима маслаҳат берасиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилгансиз. Аслида у билан мутлақо гаплашмаслигингиз керак эди. Энди у ҳақида умуман ўйламанг. Валлоҳу аълам!