Таҳорат синадими

22:16 / 18.07.2022 | Munisa | 235
Ассалому алайкум!Саволим уятли бўлса узур.Кўпинча таҳорат олганимдан кейин копинча намозга киришим билан олд аврат аъзойимдан ел келгандай болади оз миқдорда ҳаво кириб қолганга ўхшаш шундай пайтларда иккиланиб қоляпман таҳоратм бузилдими ёқми деб кейин аниқ билмаганим учун қайтаттан таҳорат олиб намз ўқияпман.Мени иккилантираёткани ҳаво орқадан эмас олд қин тарафдан чиқади.Шундай ҳолатларда таҳоратм бузиладими ёки ёқ
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!