Муаллифлик ҳуқуқи бор китобларни таржима қилиш

17:15 / 18.07.2022 | Mm | 262
Ассалому алайкум!
Маълумки муаллифлик ҳуқуқи бор китобларни, агар уларда муаллиф ёки нашриёт рухсатисиз нусха олиш, кўчириш, иқтибос келтириш, кўпайтириш, тарқатиш ва ҳоказолар тақиқланган китобларни муаллиф ёки нашриёт рухсатисиз юқорида зикр қилинган амаллардан бирортасини амалга ошириш мумкин эмас. Аммо, шундай китобларни таржима қилиб сотишчи? Маслан: "Атом одатлари", деган китоб бор. Бу асли инглиз тилида "Атомис ҳабитс" ва бу бестселлерлардан, унда юқоридаги каби муаллифлик ҳуқуқи бор. Лекн, ҳозирда бу китобга талаб катта бóлганидан у китобни óзбек тилига таржима қилиб сотишмоқда.
Бу ерда муаллиф ёки нашриётдаб рухсат олинган, окинмаганлиги бизга номаълум. Суриштириш керак, тўғри. Лекн, агар рухсат олинмаган бўлса, биз бу китобларни харид қилиб óқишимиз ҳукми шаръан қандай бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сотувдаги китобларнинг муаллифлик ҳуқуқига боғлиқ ҳолатларини суриштириш бизнинг зиммамизга тушмайди. Агар маллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқ бўлса, ундай китобларни олмаслик керак.  Валлоҳу аълам!