Тарбиячи болаларни урса

03:57 / 20.07.2022 | Moʻmina | 454
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! 4,5 ёшли кизим богчадан юзи кукариб келди. Сабабини сурасак богчапам юзимга урдила йекилиб тушдим деди. Ачинарлиси кизим узи нимжон, юмшок табиятли, беозор ута хиссиётли киз, тупалончи бола булганда хам тушунардим. Узини химоя килиш учун хам ёлгон гапирмайди ростини айтади. Тарбиячи эса бола ёлгон гапиради деб
умуман тан олмаяпти бизни тухмат киляпсизлар Оллохга кифоя килдим дейди. Бир неча оналардан суриштирдим уларниям фарзандларини аваллари урган булиб Худо турипти деб хам касам ичган экан...Оллох енг олий хакамсан узинг номоён килиб бер деб дуо килдим. Кунглим хижил булиб балки мен янглишётгандирман деб узр хам сурадим аммо Тарбиячини олдида кизим болаларни урадиган таёкни каерда туришини курсатиб олиб берди хожатхонага яшириб куяр экан бошка болалар хам урадила деб айтиб туришипди аммо тарбиячи шунда хам тан олмади ёлгон гапириб вазиятдан чикишга уринди... Бир кун аввал урдила деган болалар эртасига урмайдилар деб туришипди, болаларга ёлгонни таргиб килувчи тарбиячидан кандай тарбия кутиш мумкин? Мудира чора кураман дедилар. Кизимни бошка гурухга олиб утдим. Тарбиячини аввалги мехнатларини кадрлаб индамай олиб чикиб кеттим. Тарбиячи эса мени ва фарзандимни богчанинг бошка ходималарига ёмон курсатиб гапириб юрибди гуёки биз тухматчи эканмиз. 3 фарзандим хам шу богчага чикишган. Бизни кандай Ота она эканимизни хамма яхши билади, Бирор марта бундай вазиятга тушмаганмиз. Айтингчи шу вазиятда мен кандай йул тутишим лозим эди? Илтимос жавобини телеграм тармогига жойлсангиз мен каби оналарга ёрдам булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Болани уруш ножоиз. Шикоят қилиб тўғри қилгансиз. Мудирадан янада қаттиқроқ талаб қилиш керак, токи бу кабиларни қаттиқроқ назорат қилсин. Валлоҳу аълам!