Дексаматизон

13:22 / 20.06.2022 | munisa | 1218

Ассалому алайкум! Мен озғинман шунинг учун дексаматизон таблеткасидан ичсам бўладими бироз тўлишмоқчи эдим уколини олгим йўқ менга гармони бор бунда дейишди ичсам зиён қилмайдими шифокорларга кўринишга хозир шароитим йўқ ўн дона ичсам етарли бўладими кўзларим ҳам ичига кириб кетиб қолаверади озғирлигимдан нима қилсамбўлади

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Дексаметазон дори воситаси катьий курсатмалар асосида кулланиладиган гормонал дори воситаси хисобланади ,уни шифокор куриги ва маслахатисиз куллаб булмайди , шунингдек у семириш учун ишлатиладиган дори воситаси эмас ! Шифокорга куриниш учун вакт ва имкон топинг , аввал озгинлигингиз сабабини объектив текширув ва лабаратор тахлиллар утказиш воситасида аникланиши шарт .Даволаш уша натижаларга кура булади . Чунки озгинликнинг сабаблари жуда куп :
  -онкологик касалликлар;
   -очлик, нотўғри овқатланиш билан вазн йукотишнинг  кучли истаги;
   - эндокрин касалликлар;
    -юрак этишмовчилиги;
    -танадаги йирингли жараёнлар, интоксикацияциялар;
   -метаболик касалликлар;
   -узоқ давом этадиган психо-эмотсионал стресс;
- ўткир ва сурункали инфекциялар;  - ошқозон-ичак тракти касалликлари;
- баьзи бир дори-дармонларни қабул қилиш;
- мия инсультлари ва бошқалар.
Айни даврда сиздаги озгинликнинг  сабабини билмай туриб мана бу дорини ичинг деб айтишим тугри эмас.
 Валлоҳу аълам!