Турмуш

23:36 / 25.06.2022 | Gulchexra | 787

Ассалому алайкум! Аллоҳ хизматларингиздан рози бўлсин. Бир нечта саволим бор эди. 1. Турмушга чикканимга 1 ярим йил булди. Шу муддат ичида куп курашдим. Уйимизга 3-4 ойдан "Оладиганчи" ни чакиришади, у турли ерлардан бир балоларни топдим деб бизга беради:эски игна, мозор тупрок, тугногич ва хк. Томокдан хам олдириб келамиз. Кимдирлар бизни дуо килган, назарланганмиз, шунчун ишлар юришмайди- қайнонамнинг таъбири билан айтганда. Канча сайтлардан, сизнинг порталингиздан хам куп нарсаларни укиб бердим, бехудага пул сочманг, вактингиз исроф, шифо Аллохдан, Курьондан деб. Аммо самарасиз. Мени хам мажбурий буларда иштирокимни таьминлашади. Эрим билан муносабатим бузилмасин дея жанжал кутармайман. Кандай йул тутай? Маслахатингизга мухтожман 2. Келин бўлиб тушган оиламда ҳақиқий Матриархат тизим, барча эркакларни қаерга бориши, қачон уйғонишигача қайнонам бошқаради. Келажагимиз учун эримни қандай қилиб йўналтирсам бўлади? - рўзғор ишларидаги камчиликлар, ота тарбияси, фарзандга намуна бўлиш борасида ўзи пешқадам бўлиб, ўзи интилиши учун. Баъзида ўз оиласидан мисоллар келтириб ундай қилманг, бундай қилманг десам, қайнона қайнотамни мисол қилиб келтириб қўяман ва гап эшитаман, ота-онам ҳақида ундай гапирма дея. Аслида вазиятни эрим бинойидай тушунади. Бу оилага келин бўлиб ўзим ҳақиқий соғлом муҳитда туғилганим ва тарбияланганимга амин бўлдим, Алҳамдулиллаҳ. Энди фарзандларим, айниқса ўғил болани тарбияси борасида на эрим, на қайнона-қайнотамга ишона оламан. 3. Келинлик хонадонида хизматни қай даражада амалга оширишим керак? Хаттоки пайпоқларни ошхонага ташлаб кетадиган даражада тартибсизлик... Мани олиб ювсин, келинку, дейишади шекилли. Матриархат бўлгандан кейин рўзғорда қайнонам деярли қўлини сувга урмайди. 4. Борган сари ўзимни бошқара олмай қолябман, тез-тез истигфор айтиб юраман, ўзимни босай дея, лекин эплолмаябман. Қайнонамнинг ҳурматини жойига қўя олмаябман, гапирадиган гапи, чарчадим, сизлар учун ишлаябман, уни қилмабсан, буни қилмабсан. Уша гаплардан безиб кетганман. Чора кўрсатинг, илтимос.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизга Аллоҳ Ўзи тавфиқ бермаса бу жуда қийин масала. Сиз уни ўзгартира олмайсиз. Шунинг учун қайнонангизга хоп бўлади денг лекин ўз йўлингиздан қолманг. Яъни шариатгимизга мувофиқ яшанг. Қайнонангизга шариатимизда ундай экан бундай экан мен билмас эканман десангиз маъқул келади. Ақл ўргатгандек бўлиб қолсангиз сизни ёмон кўриб тескарисини бажаради. Турмуш ўртоғингизга ҳам ота онасини қандай эканлигини гапирманг. Сиздан кўнгли совий бошлайди. Ундан кўра "мен бир янги илмни ўрганиб олдим ўзим учун. Аммо сизнинг бундан хабарингиз бор менингча деб шариатдан билганларингизни секин-аста уқдиринг". Шуни эсингизда тутингки агар эркак кишига ёки ўзингиздан каттароқ инсонга ёки умуман манман инсонга бирон гапингизни уқдирмоқчви бўлсангиз ўша инсонни мақтаб сиз билдирмоқчи бўлган нарсангизни у одам ўзи шундоғам биладигандек қилиб гапиринг. Шунда у одам гапингизни тасдиқлайди. Тасдиқладими демак у бу гапингизни тан олди дегани. Тан олдими демак бу гапни ҳаётида татбиқ этади иншааллоҳ. Оиладаги хизматларингиз сизга оғир келмаслиги учун иш қилишдан аввал ният қилинг "Аллоҳ розилиги учун" деб. Шунда бу хизматларингиз охиратингизга захира бўлиб туради иншааллоҳ. Ўз она уйингизда қилган меҳнатингизни бу уйда ҳам қилишга оғринманг. Эвазига қанчадан-қанча савоблар бор. Ҳар бир қилган ишингиз бекорга кетмайди. Ҳеч ким қадрига етмаса ҳам Аллоҳ билиб туради деган ўй ҳаёлларда бўлишингиз керак. Бу оиладаги тузумни ўзгартириб оилани эркак киши бошқаришини хоҳласангиз ҳоли қолган вақтингизда турмуш ўртоғингиздан маслаҳат олинг, қайнотангиздан маслаҳат сўранг. Уларни улуғлашингизни намоён этинг. Бора-бора эркак бунга ўрганиб оилани бошқаришни ўз зиммасига олади. Ўғил болани тарбиясига келсак болаларингиз бирон нарсани сўрашса "аввал бобонгдан сўрайлик, отангдан сўрайлик қани улар нима фикрда экан" каби гапларни гапиринг. Отасини улуғлашингизни, бобосини ҳурмат қилишингизни болаларга намоён этинг. Болалар билан кўпроқ гаплашинг. Фикр-мулоҳазаларига қулоқ солинг. Хато жойи бўлса ҳеч ҳам уришмай нима учун сиз хато деган фикрда эканлигингизни тушунтиришга эринманг. Шунда ўғил болалар ҳақиқий эркак бўлиб вояга етишиб чиқишади. Валлоҳу аълам.