Ароқ сабаб уйланмаяпман

01:24 / 26.06.2022 | Behruz Saloyev | 372

Ассалому алайкум! Ёшим 26 да, уйланиш ёшидаман. Лекин бизда ҳашаматли ортиқча исроф билан тўй қилиниши ва айниқса тўйда ароқ қўйилиши сабабидан уйланишимни чўзиб юрибман. ИншаАллоҳ фарзандларим умматга кўп хизмат қиладиган, Аллоҳ рози бўладиган қори қориялар бўлишлиги учун бўлажак янги оиламда биринчи қадам-никоҳдан бошлаб ҳаром аралашишини истамайман. Дадам ва қариндошларим эса ароқсиз тўй қилишмайди, менинг фикримни умуман инобатга олишмайди. Қандай маслаҳат берасиз?! Аллоҳ рози бўлсин

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ароқсиз ва ихчам тўй қилишни шарт қилиб туриб олинг, акс ҳолда уйланмаслигингизни айтинг. Ёки тўй қилишни ўз зиммангизга олинг ва уни шаръий ҳамда камтар қилиб ўтказинг. Осон бўлмас балки. Аммо шунга қарор қилсангиз Аллоҳ мадад беради ва кўпчиликка ибрат бўласиз. Валлоҳу аълам!