Масх

01:32 / 21.07.2022 | islam | 288
Ассалому алайкум! Устоз, ассалому алайкум!
Бир савол мени кийнаяпти. Оёкларимда варикоз бор. Огриклар ва шишлар безовта килади. Хозирда хомиладорман. Флеболог шифокорим хомиладор булишингизни илк давридан "компрессионные колготки" кийишим шартлигини айтди. Чунки, хомиладорлик вактида тромблар хосил булиш хавфи бор экан. Ундан ташкари огриклар ва шишлар булади. У колкоткани кийиш коидалари бор. Аввал хам кийганман, бундан хабарим бор. Эрталабдан кийилади ва кечкурун ётгунча ечилмаслиги керак. Тупик кисмигача очик колдирай десам, у холда тупикларим шишиб кетади. Бундай холатда тахоратни кандай оламан. Яъни, оёкларимни кандай юваман ёки масх тортса буладими? Устидан махси кияман десам кун жуда иссик. Ёз кунлари у колготкада юришни узи хам бир машаккат. У колготкалар махсини талабларига жавоб бермайди. Капрон калготкаларнинг энг калинидан хам калин халос. Илтимос, тугри йул курсатинг устоз. Томирларимда огрик ва шишлар хозирдан безовта киляпти.

Аллох илмингизни бунданда зиёда килсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! 

ТАХТАКАЧГА МАСҲ ТОРТИШ

«Тахтакач» (араб тилида «жабира» дейилади) деганда, аслида суяк синганда ёки бирор жойи чиққанда икки тарафдан тахта ёки шунга ўхшаш нарсани қўйиб, боғлашга айтилади. Аммо умуман, жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйишлар ҳам шу жумладандир.

Бунга ўхшаш ҳолатларда киши тўлиқ таҳоратли бўлиш шарт эмас. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, майли.

Тахтакачга масҳ тортиш шариатга киритилишига далил:

عَنْ جَابِرٍ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيهِ أَنْ يَتَيَمَّمَ وَيَعْصِرَ أَوْ يَعْصِبَ - شَكَّ مُوسَى - عَلَى جُرْحِهِ خِرْقَةً ثُمَّ يَمْسَحَ عَلَيْهَا وَيَغْسِلَ سَائِرَ جَسَدِهِ». انْفَرَدَ بِهِ أَبُو دَاوُدَ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унга фақатгина таяммум қилиши, жароҳатга латта боғлаши, сўнгра унинг устидан масҳ тортиши ва баданининг қолганини ювиши кифоя қилар эди», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Демак, жароҳатли одам ғусл ва таҳорат пайтида жароҳатига сув теккизмаса жоиз. Агар жароҳатни боғлаб олган бўлса, ўша боғланган латта устидан масҳ тортишнинг ўзи кифоя қилади. Жароҳати йўқ аъзоларини ювади.

Тахтакач тушиб кетса, ҳечқиси йўқ.

Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек, намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бош­қасини қўяди.

Аммо тузалиб тушса, бундан мустасно.

Яъни тахтакач жароҳат тузалган пайтда тушса-ю, у намозда бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Намоздан ташқарида бўлса, тўлиқ таҳорат қилмасдан, фақат тушиб кетган нарсанинг ўрнини ювиб қўяди.

Валлоҳу аълам!