Қайнонам билмаса ҳаромми

09:42 / 25.07.2022 | Nargiza | 335
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум.Мен оила қурганимга 8ой бўлди.Ҳозирда талабаман.Саволим шундаки,эримдан мен пул ёки у бу нарса олсам қайнам билмаса бу ҳаром бўладими.
Қайнам эримга ҳаром рози эмасман деб уруш жанжал қилади.Эрим кейин менга пул бермей қўяди.Қайнамдан сўрасам ачиғи келади.Ота онамдан ҳалигача пул оламан.Кантракларимниям тўлашади.Никоҳдаям аёлди еб ичишини ҳаражатларини кийимини бўйнига олиб розилик бериладику
Бундан вазиятда мен нима қилай?
Бу менга ҳаромми энди.
Ёки эр рози бўлса етарлими?
Илтмос жавобингизни кутаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрнинг розилиги етади. Эрга аёлининг нафақаси фарз. Қилмаса, бўйнида қарз бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!