Хаж сафарига турмуш уртогимдан олдин бориш

10:19 / 05.07.2022 | Малохат | 527

Ассалому алайкум! Мен турмуш уртогим билан ёшимиздаги фаркимиз катта у 70 га кирган мен эса 50 га. Хозирги кунда иккаламиз хам тижорат йули билан Хаж амалларини бажаришга бормокчи эдик. Лекин, ёшга куйилган вактинчалик чегара турмуш уртогимни боромаслигига сабаб булмокда. Шунга кейинги йил сиз бориб келаверасиз деяпти. Саволим: 1) турмуш уртогимдан аввал Хажга мени боришим тугрими? 2) Махрамим узи рухсат бериб турган холда Хажга узими боришим тугрими? Аёлларни махрамсиз боришлари мумкин. Бунда Хаж амали кабул булади иншаоллох, лекин гунохкор булади деб эшиткан эдим. Жавоб учун аввалдан рахмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввал боришингиз жоиз. Маҳрамсиз гуноҳ. Эрингиз рухсат берса ҳам сиз маҳрамингиз билан боринг. Валлоҳу аълам!