Ассалому алайкум! Бир яқин синглим бор, намозда қоим, Аллоҳга муҳаббатли, яхши инсон. Шу инсон келажакда шифокор бўлишни ният қилиб Кимё, Ботаника фанларини ўрганмоқда. Куни доим шу фанларни ўрганиш билан ўтади. Қаттиқ меҳнат қилиб ўқияпти. Аммо Қуръон ҳамда Шаръий илмларни ўрганмаяпти, бир неча бор ҳарҳил йўллар билан таклиф қилиб кўрдим, вақти озлигини, институтга кириши кераклигини айтди. Шу инсонга қандай қилиб Қуръонга муҳаббат уйғотсам бўлади, ўзи муҳимлик даражасида аввал тиббий илмларни ўрганиб, кейин Қуръон ўрганишига рухсат борми? Саволим ғалатироқ бўлса узр
– Ва алайкум ассалом! Қуръондан кифоя миқдорини ўқиса етарли. Ҳамма Қуръонни тўлиқ ўрганиши мажбурий эмас. Валлоҳу аълам!