Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаланиб айнан саволимга жавоб топа олмадим. Қурбонлик гўштини тақсимлаётганда онам менга ҳам берганларида ўзимиз ҳам қурбонлик қилдикку деб олмадим ва мен ҳам онамга бермадим. Синглимга ҳам берманг чунки улар ҳам ўз оиласида қурбонлик қилишдику деб айтдим. Уйида Қурбонлик қилинмаган, мухтож оилаларга бериш тўғрироқ деб ўйладим. Танишим менга яқин жигарларга қурбонлик гўшти бериш керак гарчи ўзлари қурбонлик қилган бўлсалар ҳам деб айтди. Шу тўғрими? Агар хато қилган бўлсам энди қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Бериш ихтиёрий. Муҳтожларга берган яхши. Яқинларни эҳтиёжи бўлмаса ҳам бериш жоиз. Бермаса хато эмас. Бу ихтиёрий иш. Валлоҳу аълам!