Ассалому алайкум! Саволм намоз хақида менинг ӯғлим энди тӯққизга киради намоз ӯқишни қиш кунлари ӯрганиб олганди шундан бери бе канда ӯқиб келади хозирги ёз кунларда бомдод намозга туришга қийналяпти ӯйғотсам турадию еғлаб тахорат қилиб келади ӯйғотмасам ана энди қозо бӯлди деб инжиқлик қилади кегин қазосини ӯқиди , саволим шуки балоғатга етмаган бӯлсаҳам намоз қазо бӯладими, Аллох илменгизни бунданда зиёда қилсин ,жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Еттидан намозни ўргатиб борилади. Ҳар доим муттасил ўқимасада, бутунлай ташлаб ҳам қўймаслик керак. Ўн ёшдан кейин ташламайдиган, давомий ўқийдиган қилиб талаб қилинади. Балоғатга етмагунича тарк қилган намозларининг қазоси талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам!