Ассалому алайкум! Вақтингизни аямаётганингиз учун катта раҳмат. Бирор бир машҳур инсонни (номаҳрам) шунчаки қизиқса бўладими демоқчиманки унинг фаолиятига ҳам қизиқса ёки шунчаки ўша инсоннинг одамийлиги учун қизиққан бўлса ва агар у билан ҳеч қандай алоқа ҳам қилмай яъни у билан ёзишмай унга қарамай бўлса ҳам масалан шунчаки қизиқиб унинг фаолияти ҳақидаги ёки ўзи ҳақидаги видеоларни кўриш жоизми?Агар ўша инсоннинг иши ҳайрли бўлсаю уни қўллаб қувватлашчи Яъни шундай қилинса маҳрам номаҳрам муносабатларида чегарадан ошган бўлинмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда манфаатли бўладиган нарсалар, илм маърифат, одоб учун кузатиш жоиз. Шахсий ишларига аралашмаслик керак. Валлоҳу аълам!