Ассалому алайкум! Муслимаат.уз телеграм каналида сочни турмаклаб йиғиш макруҳ бўлишини ўқидим. Аммо Зикр аҳлидан сўранг телеграм каналида( соч масаласида келган ҳадис эркакларга тегишли (ҳттпс://т.ме/саволлар_канал/19525 ) деб ўқидим. Қолаверса, Сочни бошларининг орқа ёки бўйин томонларига йиғиштириб олишлари жоиз. Сочни бошнинг тепасига туянинг ўркачи каби қилиб олиш жоиз эмас. Бошнинг орқа томонига йиғиштириб олиш жоиз, ҳттпс://т.ме/ФотиҳаУз/4007 деб ўқидим. Саволим: юқоридагиларга асосан сочни бошни орқа, пастки қисмига, бўйинга тушмайдиган қилиб йиғиб олса бўладими? Чунки бизда ёз жуда иссиқ бўлади, чўлда жойлашганимиз учун уйда ҳам ҳаво ўртача 40-42 градусдан тушмайди, уйларни салқинлатишнинг имкони бўлмай қолганда сочим кўйлакни ичида баданимга тегиб қизитиб юборади, иссиқ мижоз бўлганим боис бор фикрим тезроқ намозни тугатиб сочимни йиғиб олиш бўлиб қолади. Шунда юқоридагидек йўл тутса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Зикр аҳлидан ҳайъатининг фатвосини олсангиз, жоиз. Валлоҳу аълам!