Ассалому алайкум! Ёшим 30да, 3нафар фарзантим бор, 2йилдан бери алохида яшайман. Олдин қайнамди уйдагиларимди зулмидан синалдим, азоб чекдим. Насиб булса алохида чиқсам яхши яшайман деб уйлардим, адашибман. Энди Эрим бн синалябман. Мени камситишлари, ерга уришлари росса чарчати. Фақат топвоган гаплари эр рози булмаса жаннатга кирмайсан, сен итоаткор эмассан, гап қайтарасан дейдилар. Ахир Устозам мени ерга коса, нафсониятимга тегса, одам урнида курмаса гап қайтараманда менам одамманку. Бошқаларга ширин сӯз айтадилар, муомилани зӯр қиладилар оилага кеганда катталик қилиб пастга урадилар. Мени хафа буганим шунча бехурматлика лойиқ эмасман. Мен ишгаям, оилагаям, дингаям мустахкамман. Қулимдан хамма нарса келади. Оилам фарзантларим учун хамма нарса қилябман. Эрим эрлик вазифасини қимайдилар лекин мен юзларига сомиман, талаб қимайман. Хаммасини узим ишлаб қиламан. Шу нарсадан қаттиқ хафаман. Бошқа хотинлардан талаб қимайман, узим тулдириб қуяман. Шу бирнарсадан Роббимдан минадор ман жаннатга кириш кирмаслик бандани қулида эмаслигига. Хаммамизди Рахмати бн киргизади Иншааллох. Устозам қандай йул тутай. Оилам тинч булиши учун, эримга инсоф бериши учун дуо қилябман, Истиғфор айтябман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз эркак кишининг психологиясини ўрганиб чиқинг. Умуман одамларнинг психологиясини ўргансангиз янада яхши. Атрофингиздагилар билан тил топишишингиз онсонроқ бўлар эди. Агар одамларнинг психологиясини озгина бўлса ҳам билиб олсангиз қайнонангиз ёки ўзингизнинг қизлик уйингиздаги воқеа-ҳодисаларнинг барчасини ҳал қила олардингиз. Турмуш ўртоғингизга келсак аслида шариатга мувофиқ эркак киши оилани тебратишга, рўзғор қилишга масъул. Аёл киши оиласининг ички шарт-шароитлари учун масъул. Яъни болаларнинг тарбияси, дарслари, овқат пишириш, уйни озода тутиш ва ҳаказо. Агар аёл киши ишлаб оиласига пул сарфласа бу унинг ҳоҳиши. Аммо бу ишларни қилишни истамаса у ҳолда пул топиб оила тебратишни эркак кишига топшириб қўйиш керак. Табиийки савол туғилади агар эркак киши етарли джаражада пул топиб келмаса аёл киши ишлашга мажбурда деган. Бундай вазиятда аёл киши эркак кишини руҳлантириб туриши, топганидан аёл киши розилигини таъкидлаши, уни мақтаб туриши ва унинг ҳаққига дуода бўлиши керак. Секин-аста эркак кишининг пулига барака кира бошлайди иншааллоҳ. Турмуш ўртоғингиз бегоналар билан яхши муносабат қилиб сизга шу момаласини қилмас экан демак сиздаги баъзи ҳолатлар уни рози қилмаяпти. Буни тан олишингиз билан ҳаётингизда анча-мунча нарсалар яхши томонга ўзгара боради. Албатта турмуш ўртоғингизга бўлган муносабатингизни ўзгартиришингиз керак. Шунда турмуш ўртоғингизнинг сизга бўлган муносабати ҳам ўзгаради. Бунинг учун психолог қабулига борганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.