Ёрдамингиз керак

21:44 / 02.08.2022 | Махфуза | 466

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум,устозлар.Одинахон опажон. Менга сизларни маслахатингиз жуда зарур. Илтимос жавоб беринг. Мени 20 яшар уғлим бор. Москва шахридаги нуфузли олийгохни талабаси. Лекин хозирда Тошкент шахрида. Бир йил онлайн ўқиган эди. август ойида худо хохласа кетади. Аммо муаммо бор. Мана шу ақлли ота-онасига гап қайтармайдиган ўғлим , бир корейс қизига илакишиб қолган. Уйлантириб қўяй десам хали ёш, ва ўқиши қолиб кетади. Лекин у қизни хулқи ёмон қизлардан. Бир нечта йигитлар билан юради. Ўғлимни худдики алмаштириб қўйилган дейсиз. Ўтирғизиб яхшиликча гапиришиб кўрдик. Қўрқаман ёмон иш қилиб қўйишидан. Чунки қиз ёмон хулқли. Ўғлимни урушиб хам, яхши гапириб хам кўрдик. "хўп бўлади ойи" -дейдию яна гаплашаверади. Унда уйлантириб қўяман-десам , уйланмайман дейди. Қўрс бўлиб қолган. беш вақт намозларимда худодан истиғфор айтиб кечирим сўрайман, боламга ,ўзимга инсоф сўрайман, худойимдан ёлвориб сўрайман, лекин бўлмаяпти. Илтимос боламни қайтариш учун нима қилсам бўлади. Қандай сура ва оятлар борки шуларни ўқиб ўғлимни ўлган қалбини тирилтира олсам. Нима деб дуо қилсам бўлсади. Агар саволим ноўрин бўлса узр.Аммо менга жудаям ёрдамингиз керак

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз ҳақида қилаётган ҳар қандай дуоларингизнинг барчаси тўғри. Давом этаверинг. Аммо ўзингизнинг амалингиз ҳам бўлиши керак. Ўғлингиз билан у қиз ҳақида суҳбатлашишингиз керак. Бундан қўрқманг. У қизнинг нимаси ёқди сенга, характери қандай, яхши тарафлари нимада деб ўйлайсан, ёмон тарафларида эсачи каби саволларни беринг. Аммо саволларингиз самимий чиқиши керак. У қизга бўлган нафратингизни ўғлингизга билдирманг. Шунда у сизга яқинроқ бўла бошлайди. У қизни танқид қилиб уришаверсангиз сиздан кўра ўша қизга нисбатан яқинлашиб кетаверади. Меҳрибон она бўлаверинг. Бора-бора сизнинг қилган меҳрибончиликларингиз ғолиб келиб фарзандингизнинг кўзи очилади ва тўғри қарор қабул қила олади. Валлоҳу аълам.