Ассалому алайкум! Опа яхшшимисиз. Аллох илмингизни зиёда қилсин. Опам 5 вақт номозда. Жинлар тегинади деди. Юрагим сиқилиб кетади деб 1 йилдан бери огриб юради. Менга нимадир бериляпти дейди. Китоб оқийман дейди. Хуллас ақийдада адашиб кетмаслиги учун ёл корсатинг . Илтимос. Агар учрашиб маслаҳат берганингизда нур устига нур боларди. Айтган жойингизга борар эдик.
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда опангиз кўп Қуръон ўқиб туриши, ўзига ўзи тонгда ва ухлашидан олдин ”Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб дам солиши керак. Тақволи, илмлик, қори одамга дам солдиришгиз ҳам яхши. Бундай ҳолатларда опангизнинг уйқуси вақтида бўлишига кучли эътибор берилиши керак. Хуфтонни ўқиб ухлаши ва тонгда олтидан кейин ухламагани маъқул. Чарчоқ ҳис қилган вақтида дам олиб ётиши, ухлаб олиши керак. Таомлари балансланган бўлишига ҳам катта эътибор берилиши керак. Тоза ҳавода чарчамайдиган даражада пиёда юриши керак. Шовқинлик жойларга бормаслик,телевизор кўрмаслик, интернет оламига кирмаслик керак. Опангизни толиқтирадиган ҳар қандай амалдан воз кечиши керак. Валлоҳу аълам.