Ассалому алайкум! Одина опа сиз билан бир коришиш ниятим бор, Аллохим илмингизни зиёда килсин мен ва фарзандларимга хам, илмли болиш насиб килсин. Саволим шуки эрим у́зи жуда илмли инсон лекин жуда ку́пол ку́рс тинме бизни хакорат килади арзимаган нарсага сендан розимасман сен мени хали рози килвол дейди, фарзандларим олдида жанжал чикаради, катта кизим 16га кирди ку́ркок бобколди бакировирганидан. Хар сафар дадаси колиз Билан бермасезхам хич болмаса тилиз Билан яхши гаприб коёринг шуям эхсон диман, кундан кунга батаррок жахлдор боб кетяпти шунга Нима киле нимадир жавоб ёзинг илтимос эрим сизларни кузатади, эримга жавобизи ташаб кояман. Рахмат Аллох Рози болсин сизлардан.
– Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг психологиясини ўрганиб чиқинг. Дунёда нечта одам бор бўлса шунча психика ва шунча характер мавжуд. Уларнинг ўхшашлиги бўйича олим психологлар бир неча типга ажратганлар. Мана шу типларни, темпераментлар турини ўрганиб чиқсангиз турмуш ўртоғингизнинг феъли ёки психикаси қандай эканлиги ва бундай одамларга қандай муносабат қилиш кераклигини тушуниб оласиз. Энг асосийси қизингизга ўргатасиз. Чунки қизингизни келажакда турмушга берасиз у ҳам эркакларга қандай муносабат қилиш керак эканлигини билиб олади. Валлоҳу аълам.