Ассалому алайкум! Одинахон опа мани ёшим 33да оилалиман алҳамдулиллаҳ 3та фарзандим бор турмуш ўртогим ҳам иймонли намозхон инсонла шукур. Оиламизда бизадан ташқари қайнонам эрими 1та турмушга чиқмаган опалари ва бошқа опаларининг биринчи турмушидан бўган 16ёш фарзанди биза бн яшиди. Қайнонами ҳизматларидан ташқари қоган инсонланиям инжиқликларини ман кўтаришим кере болаларими туртиб жеркиб гапиришади уйда майкада юришади мани фарзандларим ўғил болала . этиш кере боса этиладиган гаплар жуда кўп. Кийиниб юрила диб этомиман. Жаҳлим чиқади асабим бузилади кейин.болаларимга бекордан бекорга бақирадиган боб қолдим. Алоҳида яшилик кун бўйи келиб ҳизматлигини қиб турарман диб этсамам ҳўжайним йўқ дидила умримми охиригача шунақа яшашимми ўйласам юрагим эзилвотти намозимдаям ҳаёлим шу нарсалани ўйлашга кетиб қовотти Оз фикримизча яшолмимиз фақат улани этганини қилишимиз кере қимасек уруш болади айланишга чиқсекам жиянларини обориш мажбурий Аллоҳдан намозларимда юрган йўлимда тўғри йўлни корсатишини синовидан сабр бн отишимга ёрдам беришини сўравомман . лекин сабрим етмиётгандек юрагим сиқилибкетвотти сизлардан илтимос манга тўгри йўлни кўрсатин
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизга сабр берсин. Гулдек ҳаётингиз, рўзғорингиз бор экан. Тирноққа зор ёки эркак кишининг ҳидига муҳтож бўлган ёлғиз аёллар қанчадан-қанча. Сизнинг катта оилангизни орзу қиладиган умуман ҳеч кими йўқ бўлган одамлар қанчадан-қанча. Сизга келган бу синовлар аслида тақдирингизга битилгани учун шундай бўлаётанини ҳар лаҳзада эслаб туринг. Ва Аллоҳ берган неъматларига шукр қилишга ҳаракат қилинг. Агар шундай қилмасангиз Аллоҳнинг берган тақдирига норозилик қилган, исён қилган бўлиб қолишингиз мумкин. Аллоҳ асрасин. Кўпроқ ибодатга, зикрга, Қуръон ўқишга вақт ажратинг. Истиғфорларингизни кўпайтиринг. Ўзингизнинг севган машғулотларингизга ҳам вақт ажратинг. Шунда секин-аста бахт ҳисси нима эканлигини тушуна борасиз. Валлоҳу аълам.