Ассалому алайкум! Саволим шундайки Онам билан келиша олмайман Онам ёшлигимда кўп урардилар лекин оз болсахам меҳри бор эди бора бора қаттиқ қол болиб кетти ўзимдаҳам айиблар бор бола болиб айиб ишлар қилиб қоярдим хамма болалар сингари лекин нисбатан ўта қаттиқ қол эдилар ёшлигимдан ўзимни уйда ўрни ёқ хис қилардим хозирҳам шундай Отам билан муносабатлари яхши эмас эди иккаласи урушар аламини биздан оларди доим бизга Отамни қариндошларини опа сингил ака укаларини ёмонларди хозирҳам шундай ёшлигимда хатто бир неча бор қатииқ қорқитган сой бойига обориб шуярдан итарвораман деб падвалга қамап қоярди уерда илон бор деб ойлаб қаттиқ қорқардим бора бора катта болдим балогат ёшига етганимда менга кучи етмай қолди урмоқчи боганда мен қаршилик қилардим лекин қўл катармаганман кегин уйдан хайдай бошлади уйдан бир неча бор чиқип кетканман 2 кун 5- кунлаб кочада юрар эдим ортоқларимни ичида хам қаттиқ шарманда боганман ва уйдан кетиб бир муддат катта эшикда бувамларникида хам яшаб юрганман мени кийимларимни яширинча олиб фолбинларга олиб борган ваҳо казо шундай келишмовчиликларда катта болдим хозир ёшим 24 да Онам Доим ишледи бизни овқатимизни улгуса таёрлаб бомасам таёрламеди кийим кечагимиз уй ишлари буларҳам қолиб кетади хозирги кунда озими соглигим учун деб фитнесга охшаган клубга боради Ҳербалифе дори дармонлари шунақа ташкилот Отамни хурмат қимеди тикка гап қайтаради уйда Отамни Ўрни деярли ёқ Онам коча тилида айтканда Дама козер бовоган бизгаям ўзини шунақа хукумларини отқизади ўзи айиб иш қилиб ўзи аразлаб юради отам бн аразлашиб юрган пайтида билганини қилади мен билан ҳам шунақа муомила қилади аразлаб овқатҳам берме қояди базида еганими миннат қилади кийим кечакларим ювмеди яна қорқитади Аллоҳдан қўрқ деб Онани болани устида хаққи богандек болани ҳам Онани устида хақлари борми озимҳам оппоқ эмасман вақтида бақирганман коп уруш жанжал қиганман лекин озимдан озим қилмаганман шунга мажбур қиган хози уйда уйни эркаги сифатида кормеди ваҳоланки ичмиман чекмиман шу пайитгача уйга хар хил муамолар қилиб қойиб котариб кемаганман мен шу холатда нима қиле. уйда хожайинлини даво қилади Отамни хурмат қимеди отам ишлашигахам фитнес клубга боришигаҳам рози эмас Мен нима қилай Онам мендан норози доим.Агар нотогри иш қилиб юрган босам Охиратда савол жавобдан қорқаман қандай ёл тутай Тогриси шу саволни бергани бирор аҳли илимни олдига бориб сорагим келади лекин онамни ёмонлагани хаё қиламан
– Ва алайкум ассалом! Ота-онани, турмуш ўртоқни, фарзандларни Аллоҳ неъмат учун берган бундан ташқари синов учун ҳам берган. Яқин қариндошларнинг қилган муносабати ёмон бўлса одамга жуда оғир келади. Онангизнинг сизга ва отангизга қилган муносабати бундай бўлишига бир қанча сабаблар бор. Биринчидан онангиз эҳтимол ўз ота-онасидан шундай тарбия, шундай ибрат олган бўлиши мумкин. Иккинчидан онангизнинг ақл-идроки билан етрали даражада шуғулланилмаган. Яъни тарбиявий насиҳатлар, ҳар турлик китоблардан қаҳрамонларни мисол қилиш, китоб ўқиб бериш, бировнинг ҳаётидан мисол қилиб насиҳат қилиш ва ҳаказо. Учинчидан онангизнинг психикаси ва темпераментининг ўзига хос бўлганлиги сабаб қилаётган амаллари ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Онангизни ўзгартириш ёки унга насиҳат қилиш энди кеч. Шундай экан онангизнинг бу аҳволига эътибор қилмасликка ва кўп меҳнат қилиб, истиғфор ва зикрлар, ибодатлар билан биргаликда дуода бўлиб ўзингизга алоҳида уй-жой қилишга ва яхши қизга уйланиб рўзғорингизни алоҳида тебратиб, ота-онангизнинг егулиги, дори-дармони ва кийим-кечагига қараб савоб амалларингизни қилиб юраверганингиз сиз учун икки дунёингизда яхшидир. Валлоҳу аълам.