Овсиним келин уйдагиларимиз узгаришди.

08:40 / 13.08.2022 | Parvina Tolibova | 400

Ассалому алайкум! Устозам Роббим сиздан рози булсин. 3 нафар фарзантим бор, оилали ман. Янги овсиним кегандан бери биздикилар унга нисбатан яхши булишган. Уйдагилар бн 10 йил яшадим, хозир алохидаман. Келин булиб келганимдан чилалигимдан бери мен бн Чап булишди, бумасам яхши куриб олиб беришган. Уртада ,, материнская ревность,, булди. Россахам азоб чекдим. Бир Кун чарчаб козон колиб кетибти болага караб ухлаб колсам, эрталаб уша козонди кучага отвордилар. Ярим соат ётишга зор эдим куймас эдилар. Уйга кирсам еб куяр эдилар. Кайнамдан куркиб эрим бн ётолмас Эдик. Озгина айиб иш килсам Отамди олдига бориб ёмонлаб келишар Эди. Отам ургандан батта мени сукиб туртар эдилар. Ишонасизми арзимаган ишлар Эди, лекин улар катта мужаро килишди. Мана овсин олдик хеч Ким гапирмайди хохлаган ишини килиб юради. Уша кийим, идиш 2 кунлаб ётади индашмайди. Куни буйи кириб кетади ухлайди хамма жим Майли дам олсин дейшади. Менга Росса бу каттик ботяпти нимага менда шунақа имкон бумаган. Рахматли Отам шуларди уйлаб улиб кетилар. Мени хам қулаб қуватласа Булар эдику, лекин қилишмади даже хозирам ажратишади. Мен қандай қилиб бе этибор булиб уйламасам кечирсам булади.Хечам уларди кечиролмиман. Сабримга мукофотимди олдим Алхамдулиллох Хозир алохидаман хамма нарсам бор, ишлайман, динга мустахкамман. Фақат менга булган бешавқатликди унутолмаяпман. Туғри йул курсатинг узим росса уриниб курдим бумаяпти. Дуолар булса ёзиб беринг. Рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизнинг гапиниз бўйича сабрингизга яраша мукофот олибсиз. Аллоҳга ҳамдлар айтиб тинчгина алоҳида уйингизда мазза қилиб яшайвермайсизми? Ўтган ишларни ўйлашнинг энди нима фойдаси бор? Ҳозир бу каби тақдирингизга исён келтирсангиз қилган сабрингиз ва хизматларингиз учун ажр-мукофотлар ўчиб кетсачи, савоби қолмасачи? Яна қайнонангиз ва овсинингиз билан бирга яшашга мажбур бўлиб қолсангизчи? Ҳозирги кунингизда мазза қилиб яшаб, ибодатларингизга мукаммал бўлиб, неъматларни тўғри баҳолашни ва қадрини билишни ўрганганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.