Тиббиёт ҳақида

01:11 / 14.08.2022 | Nozima | 1101

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозамиз саволим тиббиёт ҳақида ҳали чилласи чиқмаган чақалогим қусиши купайгани учун қусишни туҳтатадиган дорилар ва овқатни яхши ҳазм қилиши учун шифокор (креон 10000)дорисини ёзиб берди олдим лекин таркибида чочқадан олинган қанақадир нарсаси борлиги учун ҳечам қолим бормади ичиришга нима қилсам болади?Ҳали янги тугулган бегуноҳ жажжи чақалогимга ичирсам келажакда буни тасири болмайдими аҳир чочқа гошти мусулмонларга ҳаромку илтимос маслаҳат беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Чилла ёшидаги болачаларда хазм ферменти етарлича ишлаб чикарилмаслиги ва аста - секин хазм функцияси такомиллашиб бориши туфайли коринда огриклар, ичакда санчиклар , газлар туфайли дискомфорт кузатилиб туради . Шу сабабли хазмга ердамлашувчи препаратларни куллаш керак булади. Чучка махсулоти кушилмаган хазм препаратларидан болачалар учун мувофиги : Easycol baby - Изикол бебидир.
У:
1.Чақалоқларда ку́п йиг’лаш ҳолатини йу́қотади
2.Сут таркибидаги лактозанинг енгил ҳазм бу́лишини та’минлайди
3.Чақалоқлардаги ҳазм қилиш билан бог’лиқ ноқулайлик ҳиссини йу́қотади.
Қу́ллаш усули ва дозаси :
* 0-2 ҳафталикгача — 90 мл сутга 5 томчи қо’шилади
* 3-4 ҳафталикка — 120 мл сутга 6 томчи
* 1-2 ойликка — 150 мл сутга 8 томчи
* 3-4 ойликка 180 мл сутга 9 томчи
* 4 ойликдан катталарга 200 мл сутга 12 томчи қу́шилади Валлоҳу аълам!