Ассалому алайкум! Телевизор ўрнатилаётган эди. Отам қўшимча ускуна тунерни(канал кўрсатадиган) қаердалигини сўраб қолди. Мен жойини айтдим. Олиб чиқишимни сўради ноилож опчиқбердим. Телевизорда ҳар хил лағв бекорчи,бефойда нарсалар кўп кўрилади. Улар шундай тарзда ҳар фойдалангани учун менга, ўша асбобни олиб чиқиб берганим учун гуноҳ ёзилиб турмайдими. Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Сиз жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!