Ассалому алайкум! Турмуш курганимга 8 йил булади якинда 15 ёшимда узатишган шу йиллар давомида куп ишлар булиб Утган ,эслашни хохламайман , лекин турмуш уртогим куп бора хийонат килган 2 Хотин хам олган, куп ишлар булиб утди мени кийнаетган савол хаелимда факат эрим Уша айол Билан ёки бошка си Билан юргандай ишончим ёк бошимда шунга ухшаш гаплар куп халос була олмайман кечалари тушдаримга кириб чикади буни хечкимга айта олмайман хатто узларига хам , уз узимни ейман , саволар Билан Нима етмайди деб булмаса тозалик , пишириш дейсизми хамма иш кулимдан келади Ширин гапираман чиройли кузатиб кутиб оламан телефонларини умуман титкиламайман хатто 8 йилдан бери Кодини билмайман , 3 та фарзандимиз бор , шу уй хайоллардан Кандай кутулай чарчаб Кетим ишончим ёк умуман
– Ва алайкум ассалом! .Ўйлашимча турмуш ўртоғингизга қаттиқ боғланиб қолгансиз. Бу ҳаётдаги ориентирингиз турмуш ўртоғингиз бўлиб қолган. Тўғри турмушингизда кўп синовларга учрагансиз. Лекин нима сабабдан шу ишлар бўлаяпти деб “мағзини чақиб” кўрмагансиз. Ҳаёт фақат турмуш ўртоқдан иборат эмас. Одам вафот этганида қабрига ёлғиз қўйилади. Ҳар бир инсон ўзининг ҳаёти учун ўзи жавобгар. Эркак киши аёл кишининг жуфти ҳалоли, фарзандларининг отаси, бу ҳаётдаги умр йўлдоши холос. Эр-хотин бу ҳаётда бирга яшаб, гуноҳ ишларни қилмаслик учун бир-бирларига муҳофазачи бўлиб яшайдиган ва авлод қолдирадиган, уларга таълим-тарбия бериб жамиятга етук инсонларни етиштириб берадиган кимсалардир. Аёл киши учун унинг ҳаёти фақат эрдан иборат бўлиши ёки эркак киши учун унинг умри фақат аёл кишидан иборат бўлмаслиги керак. Ҳар бир шахснинг ҳаёти давомида қурган оиласининг ичида ўзининг шахсий ва мустақил ҳаёти ҳам бор. Бу аётидатурмуш ўртоғидан ташқари унинг шахсий ибодатлари, савоб амаллари, илм олиши, соғлигига қараши, севган машғулотлари, касб-ҳунарлари ва ҳоказолар ҳамбор. Аёллар аксарият ҳолларда турмушга чиққанидан кейин ўзининг шахсий ҳаётини унутиб турмуш ўртоғининг ҳаётида буткул ботиб “чўкиб” кетадилар. Бундай қилганларидан сўнг эркак кишидан ҳам шундай қурбонликни талаб қиладилар. Аммо эркак киши ҳеч қачон бундай қилмайди. Чунки унинг психикаси бутунлай бошқача ташкил топган. Эркак киши аёл кишидан фарқли ўз хоҳишини биринчи ўринга қўяди. Албатта эркак киши масъулиятли шахс. Шунинг учун ҳам у ўз ҳаётига масъулият билан ёндашади ва ўзини қийноқларга кўмиб ташлаб “қурбон” шахсга айланиб қолмайди. Сиз турмуш ўртоғингизга ёқадиган аёл бўлишни истасангиз аввал ўзингизга ёқишингиз керак. Бунинг учун сиқилишларни, фақат турмуш ўртоғингизни ўйлашни бас қилингда аввал ўзингизга эътибор қилинг. Бунинг учун қуйидаги саволларга жавоб беринг. Бу ҳаётда яшашдан мақсадингиз нимадан иборат? Кейинги беш йил ичида ўзингизни қандай кўрасиз? Кимсиз, қаердасиз, кимлар билансиз, қўлингиздан нима ишлар келади, билимларингиз қай даражада, қандай савоб амалларни бажардингиз, қайси китобларни ўқиб чиқдингиз? Шу беш йил ичида болаларингизга нима бера олдингиз? Болалар тарбияси учун қилаётган амалларингизга яна нималарни қўша олдингиз? Чунки сиз ўзгармасангиз тарбия ҳам яхшиланмайди. Болалар ота-онанинг гапига қараб тарбияланмайди, балки ота-онанинг амалларига қараб тарбияланади. Шундай экан сизнинг амалларингиз нималардан иборат? Болаларингиз келажакда ким бўлишини истайсиз? Бунинг учун сиз нималар қилишга тайёрсиз? Сиз она экансиз демак зиммангизда жуда катта масъулият бор. Учта инсоннинг келажаги сизнинг қилаётган амалларингиз, ишларингиз, ўзингизга бўлган муносабатингизга боғлиқ. Агар сиз ўзингизни бахтсиз ҳис этсангиз, билингки болаларингиз ҳам шундай бўлишади. Агар сиз бу ҳаётда хушчақчақ, бахтли, қайсидир маънода ташвишларга нисбатан бироз беғам, билимлик бўлиб, билимларга интилиб, ўзингизнинг тақдирингиздан рози бўлиб яшасангиз билингки болаларингиз ҳам шундай умр кўрадилар. Инсон ўзининг умридан рози бўлиши учун кўпроқ ёлғизликда танҳо қолиши, тафаккурга берилиши керак. Бунинг учун ўзингизга вақт ажратинг!Ҳаётингиздаги негатив ҳолатлардан нарироқ бўлиб фақат ижобий ҳаёлларни ўйлашни истасангиз кўпроқ пиёда юринг. Бунинг учун ўзингизга вақт ажратинг!Хушкайфиятда бўлиб ҳаётингизда бўлаётган негатив вазиятларга ижобий қарашни, бу вазиятларнинг ечимини яхшилик билан ҳал қилишни хоҳлайсизми у ҳолда миянгизни шакллантиришингиз керак. Қандай қилиб? Тўғри ва балансланган овқатланишни ҳамда вақтида ухлаб барвақт уйғонишни, китобларни баланд овозда тез ўқишни йўлга қўйинг. Бунинг учун ўзингизга вақт ажратинг!Ҳаётингиздан завқ-шавқ олиб доим хушчақчақ ва табассумлик бўлиб яшашни истайсизмиу ҳолда ҳар куни ҳеч бўлмаса бир соат севган машғулотингиз билан шуғулланинг. Бунинг учун ҳам вақт ажратинг! Кўриб турибсизки сизнинг ҳаётингизда ўзингиз учун вақт ажратишингиз жуда жуда зарур экан. Юқоридагиларга амал қилсангиз турмуш ўртоғингизнинг бегона аёлларга нисбатан муносабат қилаётгани ҳаёлингизга ҳам келмайди. Биласизми нима учун?Чунки турмуш ўртоғингизнинг ҳаёли иншааллоҳ сизда бўлади. Табиийки эр-хотиннинг бир-бирларига мослик даражалари ҳам бор. Яъни шаҳват, ҳиссиёт, мизож ва ўзининг нафсини жиловлаш даражалари. Буни ҳам инобатга олиш керак. Бунда фарқлик катта бўлса демак кераклик мутаҳассисларга мурожаат этиш керак. Валлоҳу аълам!