Кўнгил унча талпинмаса

22:45 / 23.08.2022 | Madinahon | 311

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5йил болди шу орада анча кунлар отди бошимдан эрим билан гоҳ яхши боламз гоҳида ажрагудек тортишиб қоламиз ичим огригани ҳар гал уршсек сани манга уйимдегила олиб берган бу ерда ҳеч ким массан бир тийинсан диган гаплар ишлатардила охири чидаёлмадм гап қайтарб уришадгон болдим сабаби ота онам асосан онен айнитади диган гапларига жим қараб туралмедигон болдим мана ҳозир у гаплар ёқ Алҳамдулиллаҳ лекин ошанда синган кўнгил ҳалигача унчалик исимайди келин болиб тушган ҳовлимни ёқтрмиман одамларини ҳам ёмон муносабатда болишмаса ҳам мехмон кеса асабийлашаман дойим нмадандур юрагим сиқилб юради уйимга кетгим келади ҳаётга фақат негатиф фикрда одамларни яхши тарафинимас тескарисини айбини охтараман олдин бутунле шох шодон гапга уста қизидим ҳозир тогри кулишни ҳам билме қоганман мунча зерикарли бопкеттин дган гапларни яқнларимдан коп эшитдим одамови ози мавзу топиб гапга сомагунча жим тураверадгон бопқолдм нма қле маслаҳат берин яна олдингиде гапдон шодон аёлга айлангим келяпти коринишим ҳам урунб кетгандек

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Инсон  ҳаётида турли ҳодисаларни бошдан кечиради, шу боис кўп инсонлар ғам-қайғуга ботиб қолади. Назаримда сизда ҳам ҳаётий вазиятлар натижасида руҳий тушкунлик ҳолати юзага келган. Динимизда бунга шифо Аллоҳни кўп зикр қилишдир. Сиз ҳам кўп-кўп зикрда бўлинг, зикр ёпилиб қолган қалбга ёруғлик улашади ва қалбни Аллоҳ билан боғлайди. Шу билан бирга албатта психотерапевт шифокорга мурожаат қилинг. Сизнинг ҳолатингиз гармонлар билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар биланми аниқ ташхис асосида сизга кўмак беради. Баъзи тавсиялар: тўғри овқатланинг яъни, керакли витаминларга бой сабзавот, салатлар истеъмол қилинг, илиқ сув ичишни йўлга қўйинг, 8 соатдан кам бўлмаган кечки 22:00 дан тонг вақтигача тартибли ухлашга одатланинг, тоза ҳавода пиёда сайр қилинг, тез юриш ҳам негатив фикрларни кетказишга ёрдам беради. Аммо албатта психотерапевтга мурожаат қилинг.Валлоҳу аълам!